Ўзбекистон

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

 

Ўзбекистонда халқаро нуфузли шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдори оширилди. Бу Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги қарорида белгиланган.

 

“Халқаро нуфузли шахмат мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларини муносиб рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор (ПҚ–346-сон) билан шахматчилар ва уларнинг мураббийлари учун янги мукофот миқдорлари тасдиқланди.

 

Янги тартибга кўра, катталар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадасида ғолиб бўлган шахматчига 200 минг доллар, унинг мураббийига эса 50 минг доллар берилади.

 

Кумуш медаль соҳибига 100 минг доллар, мураббийига 25 минг доллар, бронза медаль соҳибига эса мос равишда 50 минг ва 12,5 минг доллар миқдорида мукофот берилади.

 

Ёшлар ўртасидаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва паралимпиадаси ғолиблари учун шахматчига 20 минг доллар, мураббийига 5 минг доллар мукофот белгиланади. Кумуш медаль учун мос равишда 10 минг ва 2,5 минг доллар, бронза медаль учун эса 5 минг ва 1,25 минг доллар ажратилади.

 

ФИДE таснифига кўра, жаҳон миқёсидаги мусобақалар ғолиблари учун шахматчиларга 15 минг долларгача, мураббийларга эса 7 минг долларгача мукофот берилади.

 

Осиё миқёсидаги мусобақаларда ушбу миқдорлар шахматчилар учун 10 минг долларгача, мураббийлар учун эса 5 минг долларгача этиб белгиланган.

 

Шунингдек, халқаро гроссмейстер спорт унвонини олган шахматчига 5 минг доллар миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

 

Қарор билан тасдиқланган янги мукофот миқдорлари АҚШ долларида белгиланган.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"