Ўзбекистон

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин



Бугун, 23 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳамда Сурхондарё вилояти марказида чиқиндиларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга тушди. Zamon.uz мухбири Тошкент шаҳрида ўрнатилган фандоматнинг тақдимот тадбирида иштирок этди.



Маълумотларга кўра, лойиҳа Норвегиянинг ТОМRА компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Ичимлик идишларини автоматик йиғиш ва саралаш технологиялари соҳасида 50 йилдан ортиқ тажрибага эга мазкур компания ушбу йўналишдаги жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади.



Фандомат пластик ва шиша бутилкалар ҳамда алюминий ичимлик идишларини автоматик қабул қилиб, уларни кейинчалик қайта ишлаш учун алоҳида йиғиш ва саралашга хизмат қилади. Фойдаланувчи идишларни топширишда қуйидаги икки имкониятдан бирини танлайди.



Биринчи имконият – ҳар бир идиш учун 150 сўм олиш. Пластик бутилка, шиша бутилка ёки алюминий ичимлик идиши бўлишидан қатъи назар, қурилма томонидан қабул қилинган ҳар бир дона идиш учун бир хил – 150 сўм миқдорида пул рағбати берилади.



Иккинчи имконият – хайрияга ҳисса қўшиш. Фойдаланувчи пул рағбатини олиш ўрнига хайрия йўналишини танлаши мумкин. Ушбу йўналиш орқали йиғилган идишларни сотишдан тушадиган маблағлар хайрия мақсадларига ҳамда дарахт экиш ташаббусларига йўналтирилади.



Лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти ҳам муҳим: у чиқиндиларни саралашни кундалик одатга айлантириш, ёш авлодда табиатга масъулиятли муносабатни шакллантириш ҳамда фуқароларнинг экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган. Пул рағбати ва хайрия имкониятининг бир тизимда бирлаштирилиши эса экологик масъулиятни шахсий манфаат ва жамоат фойдаси билан уйғунлаштиради.



Пилот лойиҳа муваффақиятли натижа берган тақдирда, фандоматларни Тошкент шаҳри ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидаги аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларга босқичма-босқич ўрнатиш режалаштирилган.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"