Жаҳон

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди



Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними Ким Геон Хининг қамоқ жазоси 7 йилдан 5 йилга қисқартирилди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.



Сеул Олий суди Ким Геон Хига нисбатан чиқарилган қуйи суд ҳукмини қисман бекор қилиб, уни қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганлик билан боғлиқ иш бўйича 5 йилга озодликдан маҳрум қилди.



Ким Геон Хи собиқ президент Юн Сок Ёлнинг рафиқаси бўлиб, унга 2022–2023 йилларда турли шахслардан қимматбаҳо совғаларни олгани ва бунинг эвазига мансаб тайинловлари ҳамда бошқа масалаларда ёрдам кўрсатгани бўйича айбловлар қўйилган.



Унга Van Cleef & Arpels заргарлик буюмлари, Vacheron Constantin соати, Dior сумкаси, олтин тошбақа ҳайкалчаси ва таниқли рассом Ли Уфаннинг картинаси каби қимматбаҳо буюмларни олгани бўйича айбловлар қўйилган.



Апелляция суди Vacheron Constantin соати ҳамда Жосон даврига оид расм нусхасини олиш билан боғлиқ эпизодлар бўйича Ким Геон Хини оқлади. Суд қолган айбловлар бўйича эса ҳукмни ўз кучида қолдирди.



Шунингдек, суд қимматбаҳо совғаларни мусодара қилиш ҳамда 24,4 миллион вон миқдоридаги маблағни давлат фойдасига ундириш ҳақида қарор чиқарди. Қуйи суд бу сумма учун 64,8 миллион вон миқдорида ундириш белгилаган эди.



Ким Геон Хи томонининг адвокатлари 23 сентябрь куни ушбу қарор устидан Жанубий Корея Олий судига апелляция берган. Махсус прокурорлар гуруҳи ҳам ишни юқори инстанцияга олиб чиқиш масаласини кўриб чиқмоқда.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"