Ўзбекистон

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

 

Конституциявий суднинг 22 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида шахсни маъмурий тартибда ушлаб туриш муддатига оид норма кўриб чиқилди. Мажлисда Олий Мажлис, Ҳукумат, Олий суд, Бош прокуратура, Омбудсман, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

 

Масала Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсманнинг мурожаати асосида кўриб чиқилган. Унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 288-моддаси иккинчи қисмининг Конституцияга мувофиқлиги юзасидан масала қўйилган.

 

Амалдаги тартибга кўра, чегара тартибини ёки давлат чегараси орқали ўтиш пунктларидаги тартибни бузган шахслар айрим ҳолатларда уч суткагача, шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган тақдирда эса прокурор санкцияси билан ўн суткагача ушлаб турилиши мумкин эди.

 

Бироқ Конституциянинг 27-моддасида шахс суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

 

Конституциявий суд мазкур нормада 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш зарурати туғилганда суд қарорини олиш механизми назарда тутилмаганига эътибор қаратди.

 

Шу асосда суд Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли нормасини Конституциянинг 27-моддаси учинчи қисмига мувофиқ эмас, деб топди.

 

Қарорда, шунингдек, шахсни 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш масаласида прокурорни хабардор қилиш ёки прокурор санкцияси суд қарорининг ўрнини боса олмаслиги қайд этилди.

 

Мазкур қарор шахснинг эркинлиги ва шахсий дахлсизлигини таъминлаш, суд назоратини кучайтириш ҳамда маъмурий ушлаб туриш тартибини Конституция талабларига мувофиқлаштиришга қаратилган.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"