Жаҳон

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади



Дональд Трамп, Дания бош вазири Метте Фредериксен ва Гренландия бош вазири Йенс-Фредерик Нилсен Арктика ва Шимолий Атлантика хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган келишувни имзолади.



Ҳужжат 22 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида имзоланган. Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий иштирокини кенгайтириш имконини беради.



Келишувга кўра, АҚШнинг Гренландия шимоли-ғарбидаги Питуффик космик базасидаги фаолиятини модернизация қилиш ва кенгайтириш, шунингдек, Нарсарсуақ ва Местерсвиг ҳудудларида янги мудофаа объектларини ташкил этиш кўзда тутилган. Ҳужжат қўшимча мудофаа ҳудудларини яратиш имконини ҳам беради.



Шунингдек, АҚШ ҳарбий самолётларининг Гренландия ҳудуди ва унинг ҳудудий сувлари устидан парвоз қилиши ва қўниши, сувости йўлларидан фойдаланиши бўйича имкониятлар кенгаяди.



Келишувда НАТОга аъзо бўлмаган давлатларнинг Гренландияда ҳарбий база ёки доимий ҳарбий иштирок ўрнатишига йўл қўймаслик ҳам назарда тутилган. Бундай масалалар бўйича Дания, Гренландия ва АҚШнинг розилиги талаб этилади. НАТОга аъзо бўлмаган давлатларнинг айрим стратегик соҳаларга инвестицияларига ҳам чекловлар қўйилади.



АҚШ президенти келишув АҚШга Гренландия хавфсизлиги ва Шимолий Америка мудофаасини таъминлаш учун зарур имкониятларни беришини таъкидлаган.



Дания ва Гренландия ҳукуматлари эса келишув мамлакат ва ҳудуднинг суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини қайд этган. Шунингдек, Гренландия халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тан олинган.



Келишув Гренландиянинг Дания Қироллиги таркибидаги автоном ҳудуд мақомини ўзгартирмайди. Ҳужжат келажакда Гренландия мустақилликка эришган тақдирда ҳам амал қилиши кўзда тутилган.



Янги келишув АҚШнинг Гренландиядаги мавжуд ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш билан бирга, Арктикадаги мудофаа ва хавфсизлик бўйича АҚШ, Дания ва Гренландия ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"