Ўзбекистон

“Дўстлик”дан икки баробар катта: Қирғизистон билан янги чегара пости очилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги очиладиган пост юк ташиш муддатини бир ҳафтага қисқартириши кутилмоқда.

“Дўстлик”дан икки баробар катта: Қирғизистон билан янги чегара пости очилади



Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида «Дўстлик» чегара постига нисбатан икки баробар катта бўлган янги «Кесканёр» чегара постини очиш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.



Янги чегара постининг лойиҳаси уч ой ичида ишлаб чиқилади. Шундан сўнг қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.



«Кесканёр» постининг ишга туширилиши Қирғизистон билан чегарадаги юк ташиш ҳажмини 2–3 карра ошириш ҳамда юкларнинг етказиб берилиш муддатини бир ҳафтага қисқартириш имконини беради.



Янги транспорт оқимини ҳисобга олиб, 78 километр узунликдаги “Хонобод – Андижон” пулли автомобиль йўлини лойиҳалашга ҳам киришилади.



Шунингдек, шу ойдан “Тошкент – Андижон” йўналишида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди. Натижада ушбу йўналишда сафар вақти 6 соатдан 4 соатгача қисқарди.



Келгуси йилда эса “Тошкент – Андижон” пулли автомобиль йўлини қуриш бўйича амалий ишларни бошлаш режалаштирилган.

custom img

1 минг гектар ва 7 млрд доллар: Андижонда камида 70 минг юқори даромадли иш ўрни яратилади

Андижонда жорий йил учун режалаштирилган 3,5 млрд долларлик инвестициялар таркиби етарлича диверсификация қилинмагани қайд этилди.

custom img

“Ўсишдаги рақамлар эмас, оилалар ҳаётидаги ўзгариш муҳим” — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигидаги йиғилишда Андижон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

custom img

“60 млрд сўмлик тендер” ваъдаси: тадбиркордан 20 минг доллар олаётганлар ушланди

Зангиотада уч киши тадбиркорга ИИВга қарашли 4 та давлат мактабгача таълим ташкилотида 60 млрд сўмлик қурилиш ва реконструкция ишларини олиб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Ишга юбориш ва “Умра” ваъдаси: икки ҳудудда фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Наманганда икки фуқарони Хорватияга ишга юбориш, Фарғонада эса икки кишини “Умра” зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахслар ушланди.

custom img

Президент Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки қисмини боғловчи янги йўлўтказгич билан танишди

Йўлўтказгичнинг умумий узунлиги 796 метр, кенглиги 25,9 метрни ташкил этади.

custom img

Президент «Агрокластер Олтинкўл» корхонасида пахта етиштириш жараёнини кўздан кечирди

Шинжон усулида пахта етиштириш орқали бир гектардан 60–70 центнергача ҳосил олиш, сувни 40 фоизгача, ўғитни эса қарийб 30 фоизга тежаш имконияти яратилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Балиқчи туманидаги «LB Sport» корхонаси фаолияти билан танишди

Корхонада 18 та спорт тури бўйича 65 хил маҳсулот ишлаб чиқарилиб, йилига 500 минг дона спорт анжоми тайёрланади.

custom img

Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди: у доридан заҳарланган

Марҳуманинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"