Жаҳон

Германия қазилма ёқилғидан воз кечади: жараён 2045 йилгача якунланади

Режага кўра, мамлакат 2045 йилгача кўмир, нефть ва газдан фойдаланишни тўлиқ тўхтатишни мақсад қилган.

Германия қазилма ёқилғидан воз кечади: жараён 2045 йилгача якунланади

Германия ҳукумати 2045 йилгача қазилма ёқилғидан босқичма-босқич воз кечиш режасини эълон қилди. Тегишли ҳужжат 23 сентябрь куни тақдим этилган.

 

Режа Германиянинг атроф-муҳит масалалари бўйича вазири Карстен Шнайдер томонидан БМТ Бош ассамблеясида тақдим этилди. Германия шу каби режани қабул қилган Франция ва Нидерландиядан кейинги учинчи йирик давлат бўлди.

 

Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача электр энергияси ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 55 фоиздан 80 фоизгача ошириш режалаштирилган. Шунингдек, шамол электр станциялари қувватини 12 ГВтга ошириш ва қуёш электр станцияларининг умумий қувватини 215 ГВтга етказиш кўзда тутилган.

 

Режада кўмир электр станцияларидан 2038 йилгача тўлиқ воз кечиш ҳам белгиланган. Бунда ушбу муддатни 2035 йилгача қисқартириш имконияти мавжуд. Ҳужжатда ўтиш даврида қазилма ёқилғидан фойдаланиш давом этиши қайд этилган.

 

The Guardian нашрининг ёзишича, экологик ташкилотлар мамлакатларнинг илгари мавҳум «углерод нейтраллиги»га эришиш бўйича ваъдалар бергани, ҳозир эса қазилма ёқилғидан тўлиқ воз кечишга қаратилган аниқроқ режаларни қабул қилаётганини ижобий ўзгариш сифатида баҳолаган.

 

Германия Ташқи ишлар вазирлигининг иқлим сиёсати бўйича собиқ махсус вакили, эко-фаол Женнифер Морганнинг таъкидлашича, бундай режа «фақат бошланғич нуқта» ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, белгиланган мақсадларга эришиш учун Германия транспорт ва иситиш тизимларини электрлаштириш борасида янада кўпроқ саъй-ҳаракат қилиши керак.

custom img

2,45 млрд долларлик режа: Трампнинг Тинчлик кенгаши Ғазони тиклаш дастурини тақдим этди

Тинчлик кенгаши Ғазони тўлиқ тиклаш учун ўн йил давомида 71,4 млрд доллар керак бўлишини баҳолаган.

custom img

“Ўтмишга нисбатан нафрат келажакдан маҳрум бўлиш билан баробардир” — Тўқаев

Қозоғистон Президенти жамиятни доимий равишда айбдор излашдан воз кечишга чақирди.

custom img

Трамп CNN ва Politico’га тақиқ қўйди, Мелания эса уларни тадбирига таклиф қилди

Трампнинг медиа тақиқига қарамай, Мелания Трамп CNN ва Politico журналистларининг Нью-Йоркдаги тадбирида иштирок этишига рухсат берди.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: овоз бериш санаси маълум бўлди

Сайлов қонунчилигига кўра, овоз бериш январь ойининг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.

custom img

“Биз терроризм қурбонларимиз”: Пезешкиан нутқи вақтида АҚШ делегацияси зални тарк этди

Эрон президенти АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини танқид қилиб, Теҳрон босим остида таслим бўлмаслигини билдирди.

custom img

Покистон Афғонистонга зарба берди: Қандаҳорда портлашлар овози эшитилди

Покистон ушбу зарбалар Кобулдан амалга оширилган дрон ҳужумига жавоб бўлганини айтди.

custom img

“Хитой ва АҚШ рақиб эмас, ҳамкор бўлиши керак” — Си Цзиньпин

Хитой раиси икки давлат ўртасида ҳамкорлик устун, рақобат мўътадил ва келишмовчиликлар назорат қилинадиган барқарор муносабатларни шакллантириш зарурлигини айтди.

custom img

Россия армиясидаги хорижликлар: Украинадаги ҳарбий асирларнинг 10 фоизи чет эл фуқаролари

Улар орасида 55 та давлат вакиллари бор.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"