Жаҳон

Қирғизистонда президентлик сайлови: овоз бериш санаси маълум бўлди

Сайлов қонунчилигига кўра, овоз бериш январь ойининг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.

Қирғизистонда президентлик сайлови: овоз бериш санаси маълум бўлди



Қирғизистон Жогорку Кенеши навбатдаги президентлик сайловини 2027 йил 27 январда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қарор 24 сентябрь куни парламент мажлисида маъқулланди.



Амалдаги сайлов қонунчилигига кўра, навбатдаги президентлик сайлови президент ваколат муддати тугайдиган йилнинг январь ойидаги тўртинчи чоршанбасида ўтказилади. 2027 йилда ушбу сана 27 январга тўғри келади.



Сайловолди жараёнлари сайлов санаси расман белгиланганидан сўнг бошланади. Сайловолди ташвиқоти эса барча номзодларни рўйхатга олиш муддати якунлангач бошланиб, овоз беришдан 24 соат олдин тўхтатилади.



Қирғизистон қонунчилигига кўра, президентликка камида 35 ёшга тўлган, давлат тилини биладиган ва мамлакатда жами камида 15 йил яшаган фуқаро номзод бўлиши мумкин. Номзод хорижий давлат фуқаролигига эга бўлмаслиги керак



Шунингдек, 2026 йилда сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар билан президентлик сайловларини ўтказиш тартибига қатор янгиликлар киритилди. Жумладан, сайлов куни чоршанбага тўғри келади ва дам олиш куни ҳисобланади. Номзодлар учун сайлов фондини олдиндан шакллантириш ҳамда сайловчилар имзосини қоғоз билан бир қаторда рақамли шаклда тўплаш имконияти жорий этилган.

custom img

“Ўтмишга нисбатан нафрат келажакдан маҳрум бўлиш билан баробардир” — Тўқаев

Қозоғистон Президенти жамиятни доимий равишда айбдор излашдан воз кечишга чақирди.

custom img

Трамп CNN ва Politico’га тақиқ қўйди, Мелания эса уларни тадбирига таклиф қилди

Трампнинг медиа тақиқига қарамай, Мелания Трамп CNN ва Politico журналистларининг Нью-Йоркдаги тадбирида иштирок этишига рухсат берди.

custom img

“Биз терроризм қурбонларимиз”: Пезешкиан нутқи вақтида АҚШ делегацияси зални тарк этди

Эрон президенти АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини танқид қилиб, Теҳрон босим остида таслим бўлмаслигини билдирди.

custom img

Покистон Афғонистонга зарба берди: Қандаҳорда портлашлар овози эшитилди

Покистон ушбу зарбалар Кобулдан амалга оширилган дрон ҳужумига жавоб бўлганини айтди.

custom img

“Хитой ва АҚШ рақиб эмас, ҳамкор бўлиши керак” — Си Цзиньпин

Хитой раиси икки давлат ўртасида ҳамкорлик устун, рақобат мўътадил ва келишмовчиликлар назорат қилинадиган барқарор муносабатларни шакллантириш зарурлигини айтди.

custom img

Россия армиясидаги хорижликлар: Украинадаги ҳарбий асирларнинг 10 фоизи чет эл фуқаролари

Улар орасида 55 та давлат вакиллари бор.

custom img

Дунё нон нархи ошишига тайёрланмоқда: буғдой нархи 40 фоизга кўтарилди

Бунга Қора денгиз орқали Россия ва Украинадан дон етказиб беришдаги узилишлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Франция Ғазо бўйича халқаро ҳамжамиятни танқид қилди: Канада ва Буюк Британия Фаластинни қўллаб-қувватлади

Канада бош вазири фаластинликларга тахминан 71 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам ажратилишини эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"