Жаҳон

Покистон Афғонистонга зарба берди: Қандаҳорда портлашлар овози эшитилди

Покистон ушбу зарбалар Кобулдан амалга оширилган дрон ҳужумига жавоб бўлганини айтди.

Покистон Афғонистонга зарба берди: Қандаҳорда портлашлар овози эшитилди



Покистон Афғонистоннинг жанубидаги Қандаҳор шаҳрида дронларни учириш ва сақлаш учун фойдаланилган инфратузилмага зарба берганини маълум қилди.



Покистон ахборот вазири Атауллоҳ Тарорнинг айтишича, зарбалар аввалроқ Кобулдан амалга оширилган дрон ҳужумига жавобан уюштирилган. Унинг таъкидлашича, Покистон ҳаво мудофааси ушбу ҳужумни қайтарган.



Қандаҳорда бир нечта портлаш овозлари эшитилгани ҳақида Афғонистон ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳид TOLO News'га маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳужумлар оқибатида зарар етмаган.



Покистон расмийлари Кобулдан Афғонистон ҳудудида фаолият юритаётган қуролли гуруҳларга қарши чоралар кўришни талаб қилган.



Айни пайтда Афғонистон томони Покистонга дрон ҳужуми уюштирилгани ҳақидаги айбловларни рад этмоқда. TOLO News манбасига кўра, Афғонистон ҳаво кучлари ҳозиргача Покистонга дрон ҳужуми амалга оширмаганини билдирган.



Мазкур воқеа Покистон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик кучайган бир пайтга тўғри келмоқда. 21 сентябрь куни Покистон Пактика ва Кунар вилоятларидаги нишонларга ҳаво зарбалари берганини маълум қилган. Покистон расмийлари зарбалар натижасида 28 нафар жангари йўқ қилинганини билдирган бўлса, Афғонистон расмийлари ва БМТ уч нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини қайд этган.



Афғонистон томони аввалги зарбаларга жавоб беришини билдирган.

custom img

“Биз терроризм қурбонларимиз”: Пезешкиан нутқи вақтида АҚШ делегацияси зални тарк этди

Эрон президенти АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини танқид қилиб, Теҳрон босим остида таслим бўлмаслигини билдирди.

custom img

“Хитой ва АҚШ рақиб эмас, ҳамкор бўлиши керак” — Си Цзиньпин

Хитой раиси икки давлат ўртасида ҳамкорлик устун, рақобат мўътадил ва келишмовчиликлар назорат қилинадиган барқарор муносабатларни шакллантириш зарурлигини айтди.

custom img

Россия армиясидаги хорижликлар: Украинадаги ҳарбий асирларнинг 10 фоизи чет эл фуқаролари

Улар орасида 55 та давлат вакиллари бор.

custom img

Дунё нон нархи ошишига тайёрланмоқда: буғдой нархи 40 фоизга кўтарилди

Бунга Қора денгиз орқали Россия ва Украинадан дон етказиб беришдаги узилишлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Франция Ғазо бўйича халқаро ҳамжамиятни танқид қилди: Канада ва Буюк Британия Фаластинни қўллаб-қувватлади

Канада бош вазири фаластинликларга тахминан 71 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам ажратилишини эълон қилди.

custom img

“Нега Нью-Жерсини бермайсиз?”: Сурия президенти Трампга Нью-Жерсини Исроилга беришни таклиф қилди

Аш-Шараа Голан тепаликлари масаласида Трамп билан қилган ҳазилини Нью-Йоркдаги Атлантика Кенгаши тадбирида сўзлаб берди.

custom img

“БМТ кучли бўлиши керак”: Садир Жапаров БМТ ислоҳотини таклиф қилди

Қирғизистон президенти БМТ доирасида санкцияларни дастлабки кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ва мунтазам қайта кўриб чиқишнинг ягона халқаро механизмини яратишни таклифларини илгари сурди.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"