Жаҳон

Трамп CNN ва Politico’га тақиқ қўйди, Мелания эса уларни тадбирига таклиф қилди

Трампнинг медиа тақиқига қарамай, Мелания Трамп CNN ва Politico журналистларининг Нью-Йоркдаги тадбирида иштирок этишига рухсат берди.

Трамп CNN ва Politico’га тақиқ қўйди, Мелания эса уларни тадбирига таклиф қилди



Дональд Трамп CNN, MS NOW ва Politico журналистларининг Оқ уйга киришини тақиқлаган бир пайтда, биринчи хоним Мелания Трамп идораси CNN ва Politico вакилларига Нью-Йоркдаги тадбирини ёритиш учун аккредитация берди. Бу ҳақда CNN хабар берди.



Аккредитация БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Мелания Трампнинг “Fostering the Future Together” коалициясини кенгайтиришга бағишланган тадбир учун тасдиқланган. Ташаббус болалар фаровонлигини таълим ва технологиялар орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган.



CNNнинг тадбирда иштирок этиши ҳақидаги аккредитация 21 сентябрь куни, яъни президентнинг ушбу нашрларни Оқ уйга киритмаслик ҳақидаги қарори кучга кирганидан бир кун ўтиб тасдиқланган.



18 сентябрь куни Дональд Трамп CNN, MS NOW ва Politico’ни Оқ уйга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилган. Мазкур нашрлар эса қарорни АҚШ Конституциясининг Биринчи тузатишида белгиланган матбуот эркинлиги ҳуқуқларига зид деб ҳисоблаб, судга мурожаат қилган. Иш бўйича суд мажлиси 23 сентябрга белгиланган эди.



CNN маълумотига кўра, Мелания Трамп президентнинг тақиқидан хабардор бўлган. Унинг идораси эса ўз тадбирларига қайси ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласида мустақил қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган.



Биринчи хоним тадбир давомида сунъий интеллект масаласига ҳам эҳтиёткор ёндашувни намойиш этган. У болалар манфаатларини технологияларни ривожлантириш марказига қўйиш ҳамда уларга сунъий интеллектдан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланишни ўргатиш зарурлигини таъкидлаган.



CNN ушбу қарорни Мелания Трампнинг президентнинг медиа сиёсатидан алоҳида ёндашуви сифатида баҳолаган. Бироқ бу унинг Дональд Трампдан сиёсий жиҳатдан ажралгани ёки унга қарши чиққанини англатиши ҳақида расмий баёнот мавжуд эмас.

custom img

“Ўтмишга нисбатан нафрат келажакдан маҳрум бўлиш билан баробардир” — Тўқаев

Қозоғистон Президенти жамиятни доимий равишда айбдор излашдан воз кечишга чақирди.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: овоз бериш санаси маълум бўлди

Сайлов қонунчилигига кўра, овоз бериш январь ойининг тўртинчи чоршанбасида ўтказилади.

custom img

“Биз терроризм қурбонларимиз”: Пезешкиан нутқи вақтида АҚШ делегацияси зални тарк этди

Эрон президенти АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини танқид қилиб, Теҳрон босим остида таслим бўлмаслигини билдирди.

custom img

Покистон Афғонистонга зарба берди: Қандаҳорда портлашлар овози эшитилди

Покистон ушбу зарбалар Кобулдан амалга оширилган дрон ҳужумига жавоб бўлганини айтди.

custom img

“Хитой ва АҚШ рақиб эмас, ҳамкор бўлиши керак” — Си Цзиньпин

Хитой раиси икки давлат ўртасида ҳамкорлик устун, рақобат мўътадил ва келишмовчиликлар назорат қилинадиган барқарор муносабатларни шакллантириш зарурлигини айтди.

custom img

Россия армиясидаги хорижликлар: Украинадаги ҳарбий асирларнинг 10 фоизи чет эл фуқаролари

Улар орасида 55 та давлат вакиллари бор.

custom img

Дунё нон нархи ошишига тайёрланмоқда: буғдой нархи 40 фоизга кўтарилди

Бунга Қора денгиз орқали Россия ва Украинадан дон етказиб беришдаги узилишлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Франция Ғазо бўйича халқаро ҳамжамиятни танқид қилди: Канада ва Буюк Британия Фаластинни қўллаб-қувватлади

Канада бош вазири фаластинликларга тахминан 71 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам ажратилишини эълон қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"