Ўзбекистон

Баландликдан йиқилиш ва қоқшол: Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга қайтарилди

Уларни Ватанга қайтариш харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қопланди.

Баландликдан йиқилиш ва қоқшол: Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга қайтарилди


Польшада август ва сентябр ойларида вафот этган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.



Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси марҳум фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ зарур чораларни кўрган.



24 август куни Ольштин шаҳрида баландликдан йиқилиб, бошидан оғир жароҳат олиши оқибатида вафот этган Ж.Ҳ.нинг жасади 5 сентябр куни Ўзбекистонга олиб келинди.



5 сентябр куни Щецин шаҳрида вафот этган Т.Э.нинг жасади эса 20 сентябр куни Тошкентга етказилди. Расмий маълумотларга кўра, унинг ўлимига қоқшол сабаб бўлган.



Ҳар икки ҳолатда ҳам марҳумларнинг жасадларини Польшада Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ барча харажатлар Президент ташаббуси билан ташкил этилган Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланган.



Элчихона мазкур жараённи Польша расмийлари билан ҳамкорликда барча босқичларда мувофиқлаштирган. Бу эса марҳумларнинг яқинларига оғир вазиятда қўшимча ташкилий ва молиявий юк тушишининг олдини олишга хизмат қилди.

custom img

Сирдарёдаги янги ИЭС да авариявий ўчиш: Қозоғистон ҳам “светсиз” қолди

Электр таъминотини тиклаш учун захира қувватлар ва энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

custom img

Нукусда МИБ орқали қидирувдаги 3 та машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, давлат муассасасининг 665 млн қарзи бўлган.

custom img

Сурхондарёда МИБ орқали бола онаси бағрига қайтди

Ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

custom img

Фарғонада солиқ қарзи сабаб ғишт заводи хатланди

Эндиликда мол-мулк электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилади.

custom img

Тошкентда МИБ орқали тарихий китоблар давлатга қайтарилди

Экспертиза натижасига кўра, ушбу китоблар маданий ва тарихий аҳамиятга эга экани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"