Ўзбекистон

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар: қайси ҳолатлар текширилади?

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тасдиқланди.

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар: қайси ҳолатлар текширилади?

 

Ҳукуматнинг 505-сонли қарори билан “Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақида”ги низом тасдиқланди.

 

Янги тартибга кўра, табиий ўлим, ўз жонига қасд қилиш, жабрланувчининг ўз соғлиғига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жиноят содир этиш вақтида жароҳатланиш ҳолатлари текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.

 

Бахтсиз ҳодиса юз берганда иш берувчи жабрланувчига зудлик билан шифокоргача бўлган биринчи ёрдамни кўрсатиши, зарур ҳолларда уни тиббиёт муассасасига етказишни ташкил этиши керак.

 

Шунингдек, тегишли орган ва ташкилотлар ҳамда жабрланувчининг яқинларини хабардор қилиши лозим.

 

Бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма раҳбарига хабар бериши керак.

 

Бўлинма раҳбари эса жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш ва уни тиббиёт муассасасига етказишни ташкил этиши, махсус текширув комиссияси иш бошлагунига қадар ҳодиса жойидаги вазият ва жиҳозларни ҳодиса содир бўлган пайтдаги ҳолатда сақлаши лозим.

 

Бундан ташқари, бўлинма раҳбари бахтсиз ҳодиса ҳақида иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига дарҳол хабар бериши шарт.

 

Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:

— бир вақтнинг ўзида икки ёки ундан ортиқ ходим билан юз берган гуруҳли бахтсиз ҳодисалар — жароҳат оғирлигидан қатъи назар;

— оқибатида ўртача оғир ёки оғир даражадаги зарар етган бахтсиз ҳодисалар;

— ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодисалар.

custom img

Туризм, авиация ва инвестициялар: Ўзбекистон Туркия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Туркия инвесторлари иштирокида меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш, турк меҳмонхона брендларини жалб қилиш ва авиаташувлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Электр таъминотидаги узилишлар вақтида бартараф этилмаса, компенсация тўланади

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш чоралари жадаллаштирилади.

custom img

600 млн сўмлик кредит эвазига 12 минг доллар: прокурор ёрдамчиси ушланди

Мансабдор шахс фуқаронинг автомобиль олди-сотдиси масаласини ҳал қилиш ва имтиёзли кредит олишига кўмаклашиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Баландликдан йиқилиш ва қоқшол: Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга қайтарилди

Уларни Ватанга қайтариш харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қопланди.

custom img

Сирдарёдаги янги ИЭС да авариявий ўчиш: Қозоғистон ҳам “светсиз” қолди

Электр таъминотини тиклаш учун захира қувватлар ва энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"