Роботлар реал ҳаётга тайёрланмоқда: Хитойда 70 дан ортиқ АI машғулот маркази ишга тушди
Улар реал муҳитда фазода мўлжал олиш, буюмларни ушлаш ва кундалик вазифаларни бажаришни минглаб такрорий машқлар орқали ўрганмоқда.

Хитойда роботларни реал ҳаёт шароитида бошқаришга ўргатадиган махсус машғулот майдонлари кўпаймоқда. 2026 йил июнь ойи охирига келиб, мамлакатда бундай марказларнинг 70 дан ортиғи ишга тушган, яна 40 дан зиёди қурилиш ёки режалаштириш босқичида.
Мазкур полигонларда сунъий интеллект тизимлари роботларга фазода мўлжал олиш, буюмларни ушлаш ва кундалик вазифаларни бажаришни минглаб такрорий машқлар орқали ўргатади. Шу билан бирга, реал муҳитда роботларнинг ҳаракатига оид катта ҳажмдаги маълумотлар тўпланмоқда.
Хитойда ҳозирда гуманоид роботлар ишлаб чиқарувчи 140 дан ортиқ компания мавжуд. 2025 йилда мамлакатда 14,4 мингта гуманоид робот етказиб берилган. Бу жаҳон бозоридаги етказиб бериш ҳажмининг қарийб 80 фоизига тенг.
Соҳадаги асосий вазифа эса лабораторияларда инсон ҳаракатларини такрорлай оладиган роботларни кундалик ҳаётда фойдаланиш учун ишончли ёрдамчиларга айлантиришдан иборат. Бунинг учун роботларга реал маиший ва ишлаб чиқариш шароитларида доимий машқ қилиш имконини бериш зарур.
Маълумотларга кўра, Хитойда бундай полигонлар тармоғининг кенгайишига давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳам туртки бермоқда.








