Ўзбекистон

Сирдарёдаги янги ИЭС да авариявий ўчиш: Қозоғистон ҳам “светсиз” қолди

Электр таъминотини тиклаш учун захира қувватлар ва энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.

Сирдарёдаги янги ИЭС да авариявий ўчиш: Қозоғистон ҳам “светсиз” қолди



25 сентябрь куни соат 05:05 да Сирдарё вилоятида жойлашган EDF компаниясига тегишли янги иссиқлик электр станциясида 1600 МВт қувват авариявий тарзда ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.



Қайд этилишича, айни вақтда станцияда синов-созлаш ишлари олиб борилмоқда.



Станциянинг авариявий ўчиши ортидан аварияга қарши автоматика ишга тушиб, республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча узилган. Жумладан, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сув насослари ҳамда аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминотида узилишлар кузатилган.



Электр таъминотини тиклаш жараёнида энергия сақлаш тизимлари ва электр станцияларидаги захира қувватлар ишга туширилиб, истеъмолчилар босқичма-босқич тармоққа уланган. Ҳозирда электр таъминотидан узилган барча истеъмолчилар тармоққа қайта уланган.



Мазкур ҳодиса Қозоғистон энергетика тизимига ҳам таъсир кўрсатган. Cоат 05:02 да Ўзбекистон энергия тизимида 1516 МВт қувват ишлаб чиқаришнинг узилиши Марказий Осиё энергия тизимида электр энергияси оқимининг кескин ўзгаришига сабаб бўлган. Натижада Шимол-Жануб транзитида бўлиниш юзага келган.



Қозоғистон энергетика тизимида истеъмолчиларга қўйилган чекловлар ҳажми 962 МВтни ташкил этган. Фавқулодда вазиятларни бошқариш автоматикаси — автоматик частотали тушириш (АФР) ва махсус автоматик юкламани ўчириш (САОН) тизимлари одатий режимда ишлагани қайд этилган.



Соат 05:43 да Қозоғистон ягона энергия тизимининг Жанубий зонаси ҳамда Марказий Осиё ягона энергия тизимининг Қозоғистон энергетика тизими билан параллель ишлаши қайта тикланган. Шундан сўнг истеъмолчиларга қўйилган чекловларни олиб ташлаш бўйича буйруқ берилган.

custom img

Баландликдан йиқилиш ва қоқшол: Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга қайтарилди

Уларни Ватанга қайтариш харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қопланди.

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

custom img

Жиззахда қарздорга тегишли нотурар бино хатланди

Мазкур чора қарздорликни қоплаш ва ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида қўлланилди.

custom img

Нукусда МИБ орқали қидирувдаги 3 та машина топилди

Ижро ҳужжатига кўра, давлат муассасасининг 665 млн қарзи бўлган.

custom img

Сурхондарёда МИБ орқали бола онаси бағрига қайтди

Ижро ҳужжатига асосан, болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган эди.

custom img

Фарғонада солиқ қарзи сабаб ғишт заводи хатланди

Эндиликда мол-мулк электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилади.

custom img

Тошкентда МИБ орқали тарихий китоблар давлатга қайтарилди

Экспертиза натижасига кўра, ушбу китоблар маданий ва тарихий аҳамиятга эга экани аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"