Ўзбекистон

Устоз қадрини эслатган “Дарс”: кинотеатрларда қўнғироқ чалинди, энди навбат томошабинларга!

Фильм марказида устоз ва тарбиянинг инсон ҳаётидаги ўрни туради.

Устоз қадрини эслатган “Дарс”: кинотеатрларда қўнғироқ чалинди, энди навбат томошабинларга!


“Дарс” фильми кинотеатрларда намойиш этила бошланди. Фильмнинг премьераси 24 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида бўлиб ўтди.



Самимий ва ҳаётий воқеалар асосида суратга олинган фильмда устоз, китоб, тарбия, меҳр-оқибат ва оилавий қадриятларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ёритилади.



Кинокартинада томошабинни жалб этиш учун сунъий можаро, фитна ёки қасос каби сюжетларга эмас, инсон ҳаётини ўзгартира оладиган оддий ва муҳим қадриятларга эътибор қаратилган.



Фильм воқеалари марказида Ойқиз образи туради. Унинг орзулари, хатолари ва ҳаётий синовлари орқали шошқалоқ ва хаёлпараст қизнинг мустақил фикрлайдиган, масъулиятли ва етук инсонга айланиш жараёни кўрсатилади.



Ҳанифа хола образи орқали эса баъзан инсон ҳаётида катта ўзгариш ясаш учун битта яхши устознинг ўзи етарли экани тасвирланади.



Фильмнинг 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида катта экранларга чиқиши ҳам алоҳида аҳамият касб этади. “Дарс” ота-оналар ва фарзандлар биргаликда томоша қилиши, сўнгра устоз, китоб, тарбия ва ҳаётдаги мақсадлар ҳақида суҳбатлашиши мумкин бўлган оилавий фильм сифатида тақдим этилмоқда.



25 сентябрдан “Дарс” фильми мамлакат кинотеатрларида намойиш этилмоқда.



Фильм Контент маркази ва MA’NO CINEMA томонидан суратга олинган.

custom img

Туризм, авиация ва инвестициялар: Ўзбекистон Туркия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Туркия инвесторлари иштирокида меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш, турк меҳмонхона брендларини жалб қилиш ва авиаташувлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар: қайси ҳолатлар текширилади?

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тасдиқланди.

custom img

Электр таъминотидаги узилишлар вақтида бартараф этилмаса, компенсация тўланади

Табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларни электрлаштириш чоралари жадаллаштирилади.

custom img

600 млн сўмлик кредит эвазига 12 минг доллар: прокурор ёрдамчиси ушланди

Мансабдор шахс фуқаронинг автомобиль олди-сотдиси масаласини ҳал қилиш ва имтиёзли кредит олишига кўмаклашиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Баландликдан йиқилиш ва қоқшол: Польшада вафот этган икки ўзбекистонликнинг жасадлари Ватанга қайтарилди

Уларни Ватанга қайтариш харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қопланди.

custom img

Сирдарёдаги янги ИЭС да авариявий ўчиш: Қозоғистон ҳам “светсиз” қолди

Электр таъминотини тиклаш учун захира қувватлар ва энергия сақлаш тизимлари ишга туширилди.

custom img

28 нафар бола бир Damas'да: Жиззахда 2 та ҳолат аниқланди

2 та транспорт воситасида жами 56 нафар бола ташилган.

custom img

Бектемирдаги нефть базада ёнғин чиқди: ҳодисада жабрланганлар йўқ

Ёнғин қутқарувчиларга соат 19:38 да маълум бўлган ва 18 дақиқа ичида бартараф этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"