Ўзбекистон

56 та янги вагон: Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди

Янги авлод замонавий ҳаракат таркиблари метрополитеннинг 4 та йўналишида ҳаракатланмоқда.

56 та янги вагон: Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди



Тошкент метрополитени вагон паркига 2026 йил давомида харид қилиниши режалаштирилган 14 та замонавий ҳаракат таркиби — жами 56 та янги вагон олиб келинди.



Метрополитенда хизматлар сифатини ошириш ва йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ҳаракат таркибини янгилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.



Жорий йилда янги ўқув йили бошлангунига қадар режалаштирилган барча 14 та ҳаракат таркиби метрополитен вагон паркига етказиб берилди. Натижада Тошкент метрополитени вагон паркининг қарийб 70 фоизи янгиланди.



Янги авлоддаги замонавий ҳаракат таркиблари метрополитеннинг 4 та йўналишида ҳаракатланмоқда. Бу, ўз навбатида, поездлар қатнови оралиғининг, айниқса, куннинг тиғиз вақтларида сезиларли қисқаришига имкон берди.



Ҳозирда тиғиз вақтларда поездлар:

Чилонзор йўналишида — 1,5–2 дақиқалик;

Ўзбекистон йўналишида — 3 дақиқалик;

Юнусобод йўналишида — 4 дақиқалик;

Ер усти ҳалқа йўналишида — 7–8 дақиқалик интервал билан ҳаракатланмоқда.

custom img

5 ёшли қизнинг зўрланиши: гумон қилинган боғча ходимлари ишдан бўшатилди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

Хусусий ОТМга киритиш ваъдаси: ИИО инспектори ва яна икки киши ушланди

Фуқарога Тошкентдаги хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига Россияда икки йил ўқиганини тасдиқловчи сохта ҳужжатлар орқали киритиш ваъда қилинган.

custom img

95 кг гашиш аниқланди: уч нафар шахс ушланди

Гашиш Қибрай туманидаги дала майдонида дарахтлар орасига яширилган қопларда бўлган.

custom img

Мактабларда ўқувчиларнинг сумкалари текширилмоқда: электрон сигареталар топилди

Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланган бўлиб, уларни сақлаганлик учун қонунчиликда жарима белгиланган.

custom img

“Куллиёти Навоий” Ўзбекистонда: нодир мероснинг факсимиле нашри Ислом цивилизацияси марказига тақдим этилди

Куллиёт таркибида Алишер Навоийнинг 26 та асари жамланган бўлиб, унинг асл нусхаси Истанбул шаҳридаги Топқопи саройи кутубхонасида сақланади.

custom img

Устоз қадрини эслатган “Дарс”: кинотеатрларда қўнғироқ чалинди, энди навбат томошабинларга!

Фильм марказида устоз ва тарбиянинг инсон ҳаётидаги ўрни туради.

custom img

Туризм, авиация ва инвестициялар: Ўзбекистон Туркия билан ҳамкорликни кенгайтиради

Туркия инвесторлари иштирокида меҳмонхона мажмуаларини барпо этиш, турк меҳмонхона брендларини жалб қилиш ва авиаташувлар географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар: қайси ҳолатлар текширилади?

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тасдиқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"