Қорақалпоғистондаги рейдда 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилди
Маълум бўлишича, уларнинг 2,6 млрд сўмлик жарималари мавжуд.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан биргаликда Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари иш юритувида бўлган, суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари мунтазам равишда ўтказилмоқда.
Хусусан, махсус мосламалар ёрдамида шаҳар ва туманлар кўчаларида ҳаракатланиб келаётган, қарздорлиги мавжуд автомашиналар аниқланиб, дарҳол тўхтатилмоқда ҳамда белгиланган тартибда махсус жарима майдончаларига жойлаштирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг сентябрь ойида ўтказилган рейд тадбирларида жами 2,6 млрд сўмлик 523 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар номидаги автомашиналар жарима майдончаларига жойлаштирилиб, 203 млн сўмлик ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.
Айни пайтда бундай тадбирлар республика бўйлаб давом этмоқда.







