Жаҳон

“Трамп бўғози”: АҚШ президенти Ҳурмуз харитасини янги ном билан эълон қилди

У аввалроқ бўғозни шу ном билан аташни таклиф қилган эди.

“Трамп бўғози”: АҚШ президенти Ҳурмуз харитасини янги ном билан эълон қилди



АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Ҳурмуз бўғози «Трамп бўғози» деб белгиланган харитани эълон қилди.



Харитада Ҳурмуз бўғози доира ичига олинган ва унинг ёнида «Trump Strait» — «Трамп бўғози» деган ёзув акс эттирилган. Трамп харитага изоҳ қолдирмаган.



АҚШ президенти бундан аввал ҳам Ҳурмуз бўғозини ўз номи билан қайта аташни таклиф қилган. 2 сентябрь куни у бўғоз АҚШ назоратида эканини айтиб, уни «Трамп бўғози» деб аташ кераклигини билдирган. 9 сентябрь куни эса Трамп бу ғояни яна бир бор тилга олиб, АҚШ бўғозни назорат қилаётганини таъкидлаган.



Ҳурмуз бўғози Эрон ва Уммон оралиғида жойлашган стратегик денгиз йўли бўлиб, жаҳон энергетика савдосида муҳим аҳамиятга эга. АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро фонида бўғоздаги кемалар қатнови жиддий бузилган.



Аввалроқ Вашингтон ва Теҳрон Ҳурмуз бўғози орқали денгиз қатновини тиклаш бўйича меморандум имзолаган эди. Бироқ кейинчалик томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар ва ҳарбий қарама-қаршиликлар сабаб келишувнинг амалга оширилиши ортга сурилган.

custom img

AI миллиардлаб ўлимга сабаб бўлиши мумкин — Билл Гейтс

Microsoft асосчиси сунъий интеллект хавфлари ҳақида огоҳлантириб, AI устидан давлат назорати кучайтирилиши кераклигини айтди.

custom img

Трамп Эроннинг 7 кунлик сулҳ таклифини рад этди — WSJ

АҚШ президенти Эронга зарбалар қайта бошланишини кутаётганини билдирган.

custom img

Бангкокни сув босди: фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Мактаблар ва давлат бинолари вақтинчалик бошпаналарга айлантирилмоқда.

custom img

Трамп Зеленскийни Путин билан учрашув учун Москвага чақирди — Bloomberg

Агентлик маълумотига кўра, Украина президенти бу таклифни рад этган.

custom img

КДРда қайиқ ағдарилиб кетди: 41 киши ҳалок бўлди

Сўнгги йилларда мамлакатда сув транспорти билан боғлиқ ҳалокатларда юзлаб одамлар ҳалок бўлган.

custom img

Франция Саудия Арабистонига нефть портини ҳимоя қилиш учун қўшин юборади — Макрон

Янбу портига ҳарбий хизматчилар билан бирга радарлар ва мудофаа тизимлари ҳам жойлаштирилади.

custom img

Украинага 6,6 миллиард евро ажратилади: EИ шартларни келишиб олди

Европа Тинчлик жамғармасидан ажратиладиган маблағ уч йўналишда тақсимланади.

custom img

Роботлар реал ҳаётга тайёрланмоқда: Хитойда 70 дан ортиқ АI машғулот маркази ишга тушди

Улар реал муҳитда фазода мўлжал олиш, буюмларни ушлаш ва кундалик вазифаларни бажаришни минглаб такрорий машқлар орқали ўрганмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"