Жаҳон

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ



Ҳурмуз бўғозидаги савдо ва юк ташишдаги узилишлар ривожланаётган мамлакатларда яна 45 млн кишигача ўткир озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келишига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг Лойиҳа хизматлари идораси (UNOPS) ижрочи директори Жорге Мореира да Силва маълум қилди.



Унинг таъкидлашича, айниқса ўғит етказиб беришдаги узилишлар келгуси ҳосилга ва озиқ-овқат таъминотига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. UNOPS маълумотларига кўра, Ҳурмуздаги вазият энергия, ўғит ва озиқ-овқат таъминотида глобал инқироз хавфини кучайтирмоқда.



Мореира да Силва Ҳурмуз бўғози орқали ўғит ва бошқа зарур юкларни хавфсиз олиб ўтиш учун махсус механизм яратиш зарурлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, хавфсиз йўлак ташкил этилиши ўғит етказиб беришни қайта йўлга қўйиш ва озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга ёрдам бериши мумкин.



БМТнинг аввалги таҳлилларида Ҳурмуз орқали кемалар қатнови урушдан олдинги кўрсаткичга нисбатан кескин камайгани қайд этилган. UNOPS маълумотига кўра, бўғоздаги узилишлар ўғит нархларининг ошишига, фермерларнинг зарур ресурслардан фойдаланиши қийинлашишига ва келажакдаги ҳосилга босим кучайишига олиб келмоқда.



Мореира да Силва Ҳурмуз орқали гуманитар мақсадлардаги юклар, жумладан ўғитларнинг хавфсиз ва тартибли транзитини таъминлаш бўйича БМТ механизми устида иш олиб борилаётганини билдирган. Ташкилот бу масалани тезда ҳал қилиш озиқ-овқат хавфсизлигини сақлаб қолиш учун муҳим эканини таъкидламоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

custom img

“Можарога аралашмаймиз”: Макрон Саудия Арабистонига қўшин юборилишини эълон қилди

Эммануэл Макрон ҳарбийлар мудофаа вазифасини бажаришини ва Париж минтақадаги можарога аралашмаслигини таъкидлади.

custom img

Қирғизистонда президентлик сайлови: айрим амалдорлар ишдан олиниши мумкин

Садир Жапаров ўтказиладиган президентлик сайловларини эркин, адолатли ва шаффоф ташкил этиш бўйича фармон имзолади.

custom img

АҚШ Украинага 400 млн доллар ҳарбий ёрдам ажратади — Reuters

Ёрдам доирасидаги етказиб беришлар 2029 йил октябригача давом этиши кутилмоқда

custom img

“Кейинги пандемия — “агар эмас, қачон” масаласи” — Гебреесус

ЖССТ янги пандемия хавфи ҳақида огоҳлантирди.

custom img

AI миллиардлаб ўлимга сабаб бўлиши мумкин — Билл Гейтс

Microsoft асосчиси сунъий интеллект хавфлари ҳақида огоҳлантириб, AI устидан давлат назорати кучайтирилиши кераклигини айтди.

custom img

Трамп Эроннинг 7 кунлик сулҳ таклифини рад этди — WSJ

АҚШ президенти Эронга зарбалар қайта бошланишини кутаётганини билдирган.

custom img

Бангкокни сув босди: фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Мактаблар ва давлат бинолари вақтинчалик бошпаналарга айлантирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"