Ўзбекистон

5 минг долларлик гашиш: тезкор тадбирларда 4 киши қўлга олинди

Фарғона ва Наманганда 2 кг 643 грамм гашиш моддаси мусодара қилинди.

5 минг долларлик гашиш: тезкор тадбирларда 4 киши қўлга олинди

 

Фарғона ва Наманган вилоятларида ДХХ, Ички ишлар ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 2 кг 643 грамм гашиш моддаси мусодара қилинди.

 

Фарғона вилоятида ўтказилган тадбир давомида «Фарғона–Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Собалт» русумли автомобиль Поп туманидаги «Наманган» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Текширувда Чирчиқ шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги автомобиль юкхонасига яширилган 1 кг гашиш моддаси аниқланган.

 

Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган бошқа тадбирда эса «ВАЗ-2103» русумли автомобиль текширилган. Унда Янги Наманган туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган, муқаддам судланган шахсга тегишли автомобиль салонидан 995 грамм гашиш моддаси топилган.

 

Шунингдек, Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ертўласидан 648 грамм гашиш моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

 

Терговга кўра, ушбу фуқаро гиёҳвандлик воситасини Янги Наманган туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган танишидан 5 минг АҚШ долларига сотиб олган. Мазкур шахс ҳам процессуал тартибда ушланган.

 

Қайд этилишича, ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Боғчадаги фожиа: 3 ёшли бола кимёвий воситани ичиб, вафот этди

Бола шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

custom img

Ўзбекистон туризми 2030 йилгача: 20 миллион сайёҳ ва 8 миллиард доллар экспорт мақсад қилинди

Хивада халқаро туристик шаҳарча, Самарқандда Ипак йўли музейи барпо этилади, Ичан-қалъа эса “ақлли” музей мажмуасига айлантирилади.

custom img

Тошкентда йўл ҳақи ошади: янги тарифлар маълум қилинди

1 октябрдан жамоат транспортида йўл ҳақи 47 фоизга ошади.

custom img

Андижонда юк машинаси 5 та автомобиль билан тўқнашди: жароҳатланганлар йўқ

Ҳодисага тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилоятида зилзила: силкинишлар 5 та ҳудудда сезилди

Силкинишлар Олмалиқ, Пискент, Оҳангарон, Нурафшон ва Ангрен шаҳарларида қайд этилган.

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

Президент «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"