Жаҳон

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди



Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху 27 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликларига махфий ташриф буюриб, Абу-Дабида мамлакат президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди. Бу ҳақда Reuters исроиллик юқори мартабали амалдорга таяниб хабар берди.



Маълумотларга кўра, Нетаняху эрталаб шахсий самолётда Абу-Дабига учган ва кун давомида БААда бўлган. У кечқурун Исроилга қайтган. Ташриф олдиндан эълон қилинмаган.



Учрашувнинг асосий мавзуси ҳозирча очиқланмаган. Нетаняху идораси ташриф тафсилотларига изоҳ бермаган, БАА томони ҳам дастлаб расмий муносабат билдирмаган.



Нетаняхунинг Абу-Дабига ташрифи Исроилда 2023 йил 7 октябрдаги Ҳамас ҳужуми олдидан БАА томонидан берилгани айтилаётган огоҳлантиришлар юзасидан баҳслар кучайган бир пайтга тўғри келган.



«Haaretz» нашри сентябрь ойида 2023 йилда БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Нетаняху билан боғланиб, Ҳамас томонидан йирик ҳужум тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантиргани ҳақида хабар берган. Мазкур хабар юзасидан Нетаняху ва БАА расмийлари илгари турли айбловларни рад этган.



Шу сабабли Абу-Дабидаги учрашувнинг айнан мазкур масала билан боғлиқлиги ҳозирча расман тасдиқланмаган. Учрашувда нималар муҳокама қилингани ҳақида ҳам томонлар маълумот бермаган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

custom img

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган эди.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"