Қаршида МИБ орқали 403 млн алимент ундирилди
Қарздор оталар алимент пулларини суд залида тўлашга мажбур бўлган.

Сентябрь ойининг ўтган 22 куни давомида Бюронинг Қарши шаҳар бўлими томонидан алимент тўлашдан бўйин товлаган 57 нафар фуқарога нисбатан тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судига юборилди.
Суд жараёнида 26 нафар фуқаро 403 миллион сўм миқдоридаги алимент қарздорлигини суд залида тўлиқ тўлади.
Яна 23 нафар қарздорга 736 млн сўм қарздорлиги учун маъмурий қамоқ жазоси тайинланди, 8 нафарига эса муддат берилди.
403 миллион сўм. Бу маблағ — фарзандларнинг ризқи, эҳтиёжи ва ҳақи. Алиментни суд залигача олиб бориш шарт эмас. Фарзанд ҳақини ўз вақтида тўлаш — ҳар бир ота-онанинг аввало қонуний эмас, инсоний масъулиятидир.







