Жаҳон

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда



Туркияда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни камайтиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Ҳужжатда 2015 йил 1 январдан кейин туғилган шахсларнинг бутун умри давомида тамаки маҳсулотларини сотиб олиши ва истеъмол қилишини тақиқлаш таклиф этилмоқда.



Анадолу агентлиги хабарига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарийб бир йилдан бери ишлаб чиқаётган қонун лойиҳасини октябрь ойида Туркия парламентига тақдим этиш режалаштирилган. Ҳужжат ҳали лойиҳа босқичида бўлиб, унинг якуний бандлари парламент муҳокамаси давомида ўзгариши мумкин.



Таклифлардан бирига кўра, 2015 йил 1 январдан кейин туғилганлар келгусида тамаки маҳсулотларини нафақат истеъмол қила олмайди, балки уларни сотиб олиш ҳам тақиқланади. Бу орқали тамаки истеъмолига жалб қилинмайдиган янги авлодни шакллантириш мақсад қилинган.



Лойиҳада тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишга оид узоқ муддатли чеклов ҳам бор. Унга кўра, 2040 йилдан бошлаб мамлакатда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш таклиф этилмоқда.



Шунингдек, ресторанларнинг ёпиқ ва очиқ қисмларида чекишни тақиқлаш, парклар, боғлар ҳамда давлат бинолари ҳудудларида эса ташқаридан кўринмайдиган махсус чекиш жойларини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Мақсад болалар ва ёшларнинг жамоат жойларида чекишни кўришини камайтириш экани айтилган.



Қонун лойиҳасида сигареталар қадоқларини стандартлаштириш, «слим» деб аталадиган ингичка сигаретларни муомаладан чиқариш ҳамда вояга етмаганларга тамаки маҳсулотлари сотилишини назорат қилишни кучайтириш каби чоралар ҳам кўриб чиқилмоқда.



Янги чекловлар Туркияда тамаки истеъмоли юқори даражада қолаётган бир пайтда таклиф қилинмоқда. Анадолу агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакатда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 33,2 фоизи тамаки маҳсулотларидан фойдаланган. Эркакларда бу кўрсаткич 46 фоиз, аёлларда эса 20,6 фоизни ташкил этган.



Шунингдек, мамлакатда сигарет савдоси 2012 йилдаги қарийб 91 минг тонна ва 4,5 миллиард қутидан 2025 йилда 160 минг тонна ва 8 миллиард қутигача ошгани қайд этилган.



Ҳозирча мазкур чоралар қонун сифатида қабул қилинмаган. Якуний қоидалар, уларнинг кучга кириш муддати ва ижро механизмлари қонун лойиҳаси парламентга киритилиб, муҳокама қилинганидан сўнг аниқланади.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

custom img

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган эди.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"