Ўзбекистон

Боғчадаги фожиа: 3 ёшли бола кимёвий воситани ичиб, вафот этди

Бола шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Боғчадаги фожиа: 3 ёшли бола кимёвий воситани ичиб, вафот этди



Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида 3 ёшли боланинг вафот этгани юзасидан расмий муносабат билдирилди.



Маълум қилинишича, фожиали ҳодиса 2026 йил 28 август куни содир бўлган. 2023 йилда туғилган тарбияланувчи ташкилот ошхонасида ҳашаротларга қарши ишлатиладиган BSM воситасини ичиб қўйган. Бола зудлик билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўла олмаган.



Дастлабки маълумотларга кўра, боланинг бувиси мазкур ташкилот ошхонасида аутсорсинг ташкилоти ходими — ошпаз бўлиб ишлаган. Ҳодиса тарбияланувчининг бувиси ёнига, ошхонага кирган вақтда юз бергани айтилмоқда.



Ҳозирда ваколатли органлар томонидан боланинг ошхонага қандай киргани, кимёвий восита нима сабабдан унинг қўли етадиган жойда бўлгани ҳамда мазкур воситани сақлаш учун ким масъул бўлгани атрофлича ўрганилмоқда.



Ҳолат юзасидан тергов ва суриштирув ишлари давом этмоқда. Ҳодиса бўйича якуний хулоса ваколатли органлар томонидан ўтказилаётган текширувлар натижасига кўра берилади. Айбдорлиги аниқланган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилиши билдирилган.

custom img

Ўзбекистон туризми 2030 йилгача: 20 миллион сайёҳ ва 8 миллиард доллар экспорт мақсад қилинди

Хивада халқаро туристик шаҳарча, Самарқандда Ипак йўли музейи барпо этилади, Ичан-қалъа эса “ақлли” музей мажмуасига айлантирилади.

custom img

5 минг долларлик гашиш: тезкор тадбирларда 4 киши қўлга олинди

Фарғона ва Наманганда 2 кг 643 грамм гашиш моддаси мусодара қилинди.

custom img

Тошкентда йўл ҳақи ошади: янги тарифлар маълум қилинди

1 октябрдан жамоат транспортида йўл ҳақи 47 фоизга ошади.

custom img

Андижонда юк машинаси 5 та автомобиль билан тўқнашди: жароҳатланганлар йўқ

Ҳодисага тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилоятида зилзила: силкинишлар 5 та ҳудудда сезилди

Силкинишлар Олмалиқ, Пискент, Оҳангарон, Нурафшон ва Ангрен шаҳарларида қайд этилган.

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

Президент «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"