Жаҳон

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди



Ҳиндистон ва Непалда кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар сўнгги уч кун ичида камида 70 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Непалда яна 11 киши бедарак йўқолган.



Ҳиндистоннинг энг кўп аҳолига эга Уттар-Прадеш штатида 25–27 сентябрь кунлари кучли ёғингарчилик кузатилган. Шу даврда штатда 66,5 миллиметр ёмғир ёққан, ҳолбуки одатий кўрсаткич 7,6 миллиметрни ташкил этади.



Штат расмийларига кўра, табиий офатлар оқибатида 56 киши ҳалок бўлган, 46 киши жароҳатланган. Мингдан ортиқ уй зарар кўрган. Кучли ёмғир Бенгал қўлтиғида шаклланган атмосфера жараёнининг қуруқлик томон силжиши ортидан кучайган.



Ҳиндистоннинг шарқидаги Одиша штатида эса дарёлардаги сув сатҳи кўтарилиши сабаб пасттекисликларда яшовчи 70 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Мамлакат Марказий сув комиссияси етти штатдаги 30 та дарё кузатув станциясида вазиятни оғир деб баҳолаган. Ганга, Гандак, Коси, Багмати ва Нармада каби йирик дарёларда сув сатҳи хавфли чегарадан ошган.



Қўшни Непалда ҳам кучли ёмғир ортидан сув тошқинлари ва кўчкилар юзага келган. Reuters маълумотига кўра, 24 сентябрдан буён табиий офатлар оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, яна 11 киши бедарак йўқолган. Расмийлар мамлакатдаги 77 туманнинг 49 тасида эҳтимолий тошқинлар ҳақида огоҳлантириш берган.



Непалнинг айрим тоғли ҳудудларида электр таъминоти ҳам издан чиққан. Раҳуганга дарёсидаги сув тошқини 40 мегаватт қувватга эга гидроэлектр станциясининг айрим иншоотлари ва электр узатиш линияларига зарар етказган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

custom img

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган эди.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"