Жаҳон

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

 

Қосим-Жомарт Тўқаев Каспий денгизидаги ҳарбий машғулотлар вақтида ҳарбий хизматчилар зарур жиҳозлар, жумладан, денгиз қутқарув нимчалари билан таъминланмаганини маълум қилди.

 

Бу ҳақда у 27 сентябрь куни Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан ўтказган йиғилишда айтган. Президент матбуот хизматига кўра, Тўқаев ҳарбий хизматчиларнинг хавфсизлиги билан боғлиқ талаблар бажарилмаганига алоҳида эътибор қаратган.

 

Тўқаев ҳукумат комиссиясига машғулотларни тайёрлаш ва ўтказиш, ҳарбийларни зарур воситалар билан таъминлаш ҳамда хавфсизлик чораларига риоя этилиши учун масъул мансабдорларнинг ҳаракатларини текширишни топширган.

 

Президент, шунингдек, машғулотлар режасини ким ишлаб чиққани ва тасдиқлагани, Бош штаб томонидан ишлар қандай мувофиқлаштирилгани ҳамда Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони нима сабабдан машғулотларда бўлмагани юзасидан текширув ўтказишни талаб қилган.

 

Тўқаев ҳарбий хизматчиларнинг тинчлик даврида ҳалок бўлишини офицерлар, жумладан, генераллар томонидан йўл қўйилган, унинг таърифича, “жиноий характердаги нопрофессионаллик” билан боғлаган. У армиядаги тизимли муаммоларни бартараф этиш ва ҳарбий соҳада ислоҳотлар ўтказиш зарурлигини таъкидлаган.

 

Фожиа 24 сентябрь куни Манғистов вилоятида Каспий денгизидаги “Хазар қорағони — 2026” ҳарбий машғулотлари вақтида юз берган эди. Ҳарбий хизматчиларни «Қайсар» катеридан тушириш вақтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви ва кучли шамол оқибатида 17 нафар ҳарбий денгизга олиб кетилган. Улардан 3 нафари қутқарилган, 14 нафари ҳалок бўлган.

 

Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Расмий маълумотларга кўра, иш хизматга бепарво муносабат ва кемани бошқариш қоидаларини бузиш билан боғлиқ моддалар асосида юритилмоқда. Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг бир қатор мансабдор шахслари, жумладан, юқори ва катта қўмондонлик таркибига кирувчи ходимлар ҳибсга олинган.

 

27 сентябрь куни Тўқаев Мудофаа вазири Даурен Косановни лавозимидан озод қилиб, ҳарбий идора раҳбари этиб Айдўс Мирсахметовни тайинлаган.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

custom img

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"