Ўзбекистон

Сохта ҳужжатлар орқали кредит олиш: 5 киши ушланди

Улар ҳужжатларда ўзларини Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм хизматчилари сифатида кўрсатган.

Сохта ҳужжатлар орқали кредит олиш: 5 киши ушланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда мазкур ҳолат фош этилган.



Аниқланишича, 5 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, ҳеч қаерда расман ишламаган бўлсада, гўёки Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм хизматчилари сифатида кўрсатилган сохта меҳнат шартномалари ва иш ҳақи олганликлари тўғрисидаги маълумотномаларни тайёрлаган.



Улар ушбу ҳужжатларни тижорат банкининг Қува туман филиалига тақдим этиб, сохта маълумотлар асосида жами 428,8 млн сўм кредит маблағларини олган.



Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Боғчадаги фожиа: 3 ёшли бола кимёвий воситани ичиб, вафот этди

Бола шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

custom img

Ўзбекистон туризми 2030 йилгача: 20 миллион сайёҳ ва 8 миллиард доллар экспорт мақсад қилинди

Хивада халқаро туристик шаҳарча, Самарқандда Ипак йўли музейи барпо этилади, Ичан-қалъа эса “ақлли” музей мажмуасига айлантирилади.

custom img

5 минг долларлик гашиш: тезкор тадбирларда 4 киши қўлга олинди

Фарғона ва Наманганда 2 кг 643 грамм гашиш моддаси мусодара қилинди.

custom img

Тошкентда йўл ҳақи ошади: янги тарифлар маълум қилинди

1 октябрдан жамоат транспортида йўл ҳақи 47 фоизга ошади.

custom img

Андижонда юк машинаси 5 та автомобиль билан тўқнашди: жароҳатланганлар йўқ

Ҳодисага тормоз тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилоятида зилзила: силкинишлар 5 та ҳудудда сезилди

Силкинишлар Олмалиқ, Пискент, Оҳангарон, Нурафшон ва Ангрен шаҳарларида қайд этилган.

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"