Ўзбекистон

Тошкентда Бўрижар кўчаси қайта номланди: энди у Пекин кўчаси

Тегишли қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинди.

Тошкентда Бўрижар кўчаси қайта номланди: энди у Пекин кўчаси

Тошкент шаҳри Яккасарой туманининг Ракатбоши маҳалласидаги Бўрижар кўчаси Пекин кўчаси деб қайта номланди. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 25 сентябрдаги қарорида белгиланган.

 

Қарорга кўра, Бўрижар кўчасини Пекин кўчаси деб қайта номлаш бўйича Яккасарой тумани ҳокимлигининг таклифи маъқулланган. Мазкур масала Тошкент шаҳар Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиянинг 29 июндаги йиғилишида ҳам кўриб чиқилган.

 

Кўча номи ўзгариши муносабати билан ундаги кўчмас мулк объектларининг манзиллари ҳам янгиланади. Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармасига ушбу ишларни икки ой ичида якунлаш ҳамда манзили ўзгарган шахсларни хабардор қилиш топширилган.

 

Шунингдек, шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси уч ой ичида кўчадаги кўрсаткич ва пешлавҳаларни янги номга мослаштириши керак.

 

Яккасарой тумани ҳокимлиги ва бошқа масъул ташкилотларга тегишли ҳужжатларга ўзгартириш киритиш ҳамда аҳоли ўртасида кўчанинг янги номи бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси юклатилган.

 

Қарор расман эълон қилинган кундан кучга кирган.

custom img

Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади? «Ўзгидромет» маълумот берди

Ўзгидромет октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўзгариб туриши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлишини маълум қилди.

custom img

Хоразмда Autocon рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Рейд ИИБ ЙҲХБ ҳамда МИБ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

custom img

Қаршида МИБ орқали 403 млн алимент ундирилди

Қарздор оталар алимент пулларини суд залида тўлашга мажбур бўлган.

custom img

“Реал Санжик” иши: у суд залидан озод қилинмаган

Тошкент шаҳар судлари тарқалган хабарларга изоҳ берди.

custom img

Боғчада бола ўлими: Оҳангарондаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бир нафар шахс гумон қилинувчи сифатида жалб этилган.

custom img

Сохта ҳужжатлар орқали кредит олиш: 5 киши ушланди

Улар ҳужжатларда ўзларини Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм хизматчилари сифатида кўрсатган.

custom img

Боғчадаги фожиа: 3 ёшли бола кимёвий воситани ичиб, вафот этди

Бола шифохонага олиб борилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

custom img

Ўзбекистон туризми 2030 йилгача: 20 миллион сайёҳ ва 8 миллиард доллар экспорт мақсад қилинди

Хивада халқаро туристик шаҳарча, Самарқандда Ипак йўли музейи барпо этилади, Ичан-қалъа эса “ақлли” музей мажмуасига айлантирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"