Жаҳон

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков

Кремль вакили Россия қуролли кучлари Украинадаги турли нишонларга зарба берётганини маълум қилди.

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков



Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб бериши кераклигини айтди.



Песков 28 сентябрь куни журналистлар билан мулоқотда Украинадаги вазият ва Киевнинг сўнгги ойлар давомида Россия ҳудудига уюштирган ҳужумлари ҳақидаги саволга жавоб берди.



“Украина сўнгги ойларда содир бўлган ҳаракатлари учун жавоб бериши керак бўлади. Бу ҳозир ҳам содир бўлмоқда. Қуролли кучларимиз махсус ҳарбий операцияни давом эттирмоқда”, — деди Кремль вакили.



Унинг таъкидлашича, Россия қуролли кучлари Украинадаги ўзлари нишон сифатида белгилаган объектларга зарба беришда давом этмоқда.



Reuters хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин аввалроқ сентябрь ойидаги парламент сайловларидан сўнг Киев билан музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирган. Шу билан бирга, у Украинани Россия ҳудудига йирик ҳужумлар уюштиришда айблаган.



Путин барча тинчлик таклифлари музокаралар столи устида қолаётганини, бироқ Москва ўз манфаатларидан келиб чиқиб вазиятни баҳолаши кераклигини билдирган.

custom img

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"