Ўзбекистон

14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий тажовуз учун умрбод қамоқ: Қонунчилик палатасида таклиф кўриб чиқилмоқда

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар бўйича жавобгарликни кучайтириш, жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш таклиф этилмоқда.

14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий тажовуз учун умрбод қамоқ: Қонунчилик палатасида таклиф кўриб чиқилмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Ҳужжат билан вояга етмаганларга, хусусан, 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда.

 

Қонун лойиҳасига кўра, 14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш ёки унга нисбатан бошқа оғир жинсий жиноятларни содир этган шахсларга узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

 

Шунингдек, бундай жиноятларни содир этган шахсларни жавобгарликка ва жазога тортишда муддат ўтганлиги қўлланмаслиги таклиф этилмоқда. Яъни, боланинг жинсий эркинлигига қарши жиноят содир этган шахс жавобгарликка тортиш ёки жазони ижро этиш муддати ўтганлиги сабабли жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинмаслиги кўзда тутилмоқда.

 

Лойиҳа билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслар ҳамда қатор бошқа қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

 

Ҳужжатда фақат жазо чораларини кучайтириш билан чекланиб қолмасдан, зўравонликдан жабрланган болаларнинг ҳуқуқларини тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилишга қаратилган нормалар ҳам белгиланиши таклиф этилмоқда.

 

Жумладан, зўравонликдан жабрланган вояга етмаганларни сўроқ қилиш жараёнини видеоёзув орқали қайд этиш, жинсий эркинликка қарши жиноятлар бўйича жабрланган бола билан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчини юзлаштиришни махсус тартибда ўтказиш таклиф қилинмоқда.

 

Болага яқин шахслар томонидан зўравонлик содир этилган ҳолатларда эса жиноят ишини судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларида васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокини таъминлаш назарда тутилмоқда.

 

Бундан ташқари, зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш механизмини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун малакали юридик ёрдамдан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган.

custom img

“Боланинг хавфсизлиги энг асосий талаб”: вазирлик барча боғчаларни текширмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Учқўрғондаги воқеа ортидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари фаолиятини ўрганмоқда.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

5 йилгача қамоқ: рухсатномасиз “дом” қуришга жазо кучайтирилди

Қуришни бошлашдан олдин тегишли ҳудудий инспекциядан рухсатнома олиш талаб этилади.

custom img

Устоз ва мураббийлар куни: бир гуруҳ таълим фидойилари мукофотланди

Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

custom img

Банклар кредит беришда фақат уй-жой қийматига таянмаслиги керак — Марказий банк

Банкларга кредит ажратишда гаровдаги уй-жой қийматидан кўра, қарз олувчининг кредитни қайтариш имкониятини асосий мезон сифатида баҳолаш тавсия этилди.

custom img

Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатлари олиб қўйилди: иш берувчига чора кўрилди

Иш берувчи тўланмаган иш ҳақларини 48 соат ичида бериш мажбуриятини олди.

custom img

Кесарча кесиш амалиёти: аёлларнинг танлаш ҳуқуқи белгиланди

Амалиётдан олдин ҳомиладор аёлга мумкин бўлган салбий оқибатлар тушунтирилади ва унинг ихтиёрий розилиги олинади.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"