Ўзбекистон

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган



23 сентябрь куни соат 11:45 атрофида Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.



Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, дастлаб 21 нафар ўқувчи тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ўрганишлар давомида мактаб жойлашган «Янгиобод» маҳалласига туташ ҳудудда “Шоҳмалик Шермурод ўғли” фермер хўжалигига тегишли жами 88 гектар ер майдони мавжудлиги, шундан 20 гектари мактаб атрофида жойлашгани аниқланган. Ушбу майдонларга пахта экилган.



Дастлабки маълумотларга кўра, 23 сентябрь куни соат 09:00 ларда фермер хўжалиги томонидан пахтанинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида “Агро Аугрон” номли дори воситаси сепилган. Шундан сўнг 10–11-синфда таҳсил олаётган ўқувчиларда заҳарланиш аломатлари кузатилган.



Тиббиёт муассасасига олиб келинган ўқувчиларга дастлаб “ошқозон диспепция синдроми” ташхиси қўйилган. Ҳозирда 7 нафар ўқувчи Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволанмоқда. Соғлиғи яхшилангани сабабли қолган 15 нафар ўқувчи яшаш манзилига жавоб берилган.



Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 201-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Воқеа сабабларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли экспертизалар тайинланган.



Айни пайтда Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий тажовуз учун умрбод қамоқ: Қонунчилик палатасида таклиф кўриб чиқилмоқда

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар бўйича жавобгарликни кучайтириш, жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш таклиф этилмоқда.

custom img

“Боланинг хавфсизлиги энг асосий талаб”: вазирлик барча боғчаларни текширмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Учқўрғондаги воқеа ортидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари фаолиятини ўрганмоқда.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

5 йилгача қамоқ: рухсатномасиз “дом” қуришга жазо кучайтирилди

Қуришни бошлашдан олдин тегишли ҳудудий инспекциядан рухсатнома олиш талаб этилади.

custom img

Устоз ва мураббийлар куни: бир гуруҳ таълим фидойилари мукофотланди

Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

custom img

Банклар кредит беришда фақат уй-жой қийматига таянмаслиги керак — Марказий банк

Банкларга кредит ажратишда гаровдаги уй-жой қийматидан кўра, қарз олувчининг кредитни қайтариш имкониятини асосий мезон сифатида баҳолаш тавсия этилди.

custom img

Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатлари олиб қўйилди: иш берувчига чора кўрилди

Иш берувчи тўланмаган иш ҳақларини 48 соат ичида бериш мажбуриятини олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"