Ўзбекистон

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

 

Ўзбекистонда 2022–2025 йиллар давомида 14 ёшга тўлмаган болаларни зўрлаш бўйича 445 та жиноят иши қўзғатилган.

 

Бу ҳақдаги маълумотни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Гулрух Агзамова маълум қилди.

 

Келтирилган статистикага кўра, 2022 йилда 85 та, 2023 йилда 108 та, 2024 йилда 129 та ва 2025 йилда 123 та шундай жиноят иши қўзғатилган. Энг юқори кўрсаткич 2024 йилда қайд этилган.

 

Депутат парламентдаги чиқишида масаланинг фақат статистик кўрсаткичлар билан чекланмаслигини таъкидлади.

 

“Бугун биз шунчаки навбатдаги қонун лойиҳасидан кўпроқ нарсани муҳокама қилмоқдамиз. Биз фарзандларимиз тақдири, уларнинг хавфсизлиги, келажакка ишончи ва энг муҳими, жамиятимизда бола қадрияти қай даражада устувор эканлиги ҳақида гаплашмоқдамиз”, — деди Гулрух Агзамова.

 

Унинг таъкидлашича, айрим болалар қўрқув, уят ёки вазиятни тушунмаслик сабаб ёрдам сўрашга қийналади.

 

“Баъзилар қўрқишади, баъзилар уялишади, баъзилар тушунмайди ва баъзилар ҳеч ким қулоқ солмаслигига амин. Баъзан, ҳатто биз катталар ҳам боланинг ёрдам сўраб берган сигналларини ўз вақтида англай олмаймиз. Боланинг сукут сақлаши розиликни англатмайди”, — деди депутат.

 

Агзамова боланинг ўзини ҳимоя қила олмаслиги жамият зиммасидаги масъулиятни янада оширишини қайд этди.

 

Шунингдек, у Наманган вилоятида яқинда юз берган воқеа болаларга нисбатан оғир жинсий зўравонлик учун жиноий жазоларни кучайтириш заруратини яна бир бор кўрсатганини таъкидлади.

 

“Наманганда содир бўлган даҳшатли воқеа, менимча, ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Биз, ташаббусни бошлаган депутатлар, болаларга нисбатан жиддий жинсий зўравонлик қилганлар учун жиноий жазоларни кучайтириш зарурлигига яна бир бор аминмиз”, — деди у.

 

Қонунчилик палатасида айни йўналишда болаларга нисбатан зўравонлик ва жинсий тажовузлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилмоқда. Лойиҳа болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, жабрланганларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ҳамда тегишли ҳуқуқий механизмларни кучайтиришга қаратилган.

custom img

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

custom img

14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий тажовуз учун умрбод қамоқ: Қонунчилик палатасида таклиф кўриб чиқилмоқда

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар бўйича жавобгарликни кучайтириш, жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш таклиф этилмоқда.

custom img

“Боланинг хавфсизлиги энг асосий талаб”: вазирлик барча боғчаларни текширмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Учқўрғондаги воқеа ортидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари фаолиятини ўрганмоқда.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

5 йилгача қамоқ: рухсатномасиз “дом” қуришга жазо кучайтирилди

Қуришни бошлашдан олдин тегишли ҳудудий инспекциядан рухсатнома олиш талаб этилади.

custom img

Устоз ва мураббийлар куни: бир гуруҳ таълим фидойилари мукофотланди

Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

custom img

Банклар кредит беришда фақат уй-жой қийматига таянмаслиги керак — Марказий банк

Банкларга кредит ажратишда гаровдаги уй-жой қийматидан кўра, қарз олувчининг кредитни қайтариш имкониятини асосий мезон сифатида баҳолаш тавсия этилди.

custom img

Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатлари олиб қўйилди: иш берувчига чора кўрилди

Иш берувчи тўланмаган иш ҳақларини 48 соат ичида бериш мажбуриятини олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"