Ўзбекистон

5 йилгача қамоқ: рухсатномасиз “дом” қуришга жазо кучайтирилди

Қуришни бошлашдан олдин тегишли ҳудудий инспекциядан рухсатнома олиш талаб этилади.

5 йилгача қамоқ: рухсатномасиз “дом” қуришга жазо кучайтирилди



Қурилиш соҳасида давлат назорати ва бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган қонун билан тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.



Унга кўра, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекцияларидан рухсатнома олиш талаб этилади.



Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, кўп квартирали уйларни тегишли инспекциянинг рухсатисиз қуриш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.



Хусусан, бундай ҳаракат маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна содир этилса, 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.



Шунингдек, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш оқибатида одам ўлса ёки бошқа оғир оқибатлар юзага келса, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.



Қонун 2026 йил 28 сентябрда қабул қилинган бўлиб, расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтиб кучга киради.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Устоз ва мураббийлар куни: бир гуруҳ таълим фидойилари мукофотланди

Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

custom img

Банклар кредит беришда фақат уй-жой қийматига таянмаслиги керак — Марказий банк

Банкларга кредит ажратишда гаровдаги уй-жой қийматидан кўра, қарз олувчининг кредитни қайтариш имкониятини асосий мезон сифатида баҳолаш тавсия этилди.

custom img

Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатлари олиб қўйилди: иш берувчига чора кўрилди

Иш берувчи тўланмаган иш ҳақларини 48 соат ичида бериш мажбуриятини олди.

custom img

Кесарча кесиш амалиёти: аёлларнинг танлаш ҳуқуқи белгиланди

Амалиётдан олдин ҳомиладор аёлга мумкин бўлган салбий оқибатлар тушунтирилади ва унинг ихтиёрий розилиги олинади.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

custom img

Пахта йиғим-терими мавсуми: меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назорат қилинади

Мавсум давомида мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.

custom img

Президент фармони: Самарқанддаги шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди

Мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган, профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини намоён қилган шахматчилар тақдирланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"