Ўзбекистон

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

 

«Ўзгидромет» прогнозига кўра, 30 сентябрь – 2 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида сел хавфи мавжуд.

 

Хусусан:

  • Қашқадарё вилоятида — Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилоятида — Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида;
  • Самарқанд вилоятида — Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманларида;
  • Навоий вилоятида — Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида;
  • Жиззах вилоятида — Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилоятида — Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларида, шунингдек, Ангрен ҳамда Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилоятида — Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилоятида — Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилоятида — Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманларида, шунингдек, Хонобод шаҳрида сел-сув тошқини хавфи мавжуд.

 

Ўзгидрометнинг қайд этишича, айрим ҳудудларда ёғингарчилик сувлари тўпланиши мумкин. Бу эса жойларда сув босиши хавфини юзага келтириши эҳтимолдан холи эмас.

 

Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.

custom img

5 йилгача қамоқ: рухсатномасиз “дом” қуришга жазо кучайтирилди

Қуришни бошлашдан олдин тегишли ҳудудий инспекциядан рухсатнома олиш талаб этилади.

custom img

Устоз ва мураббийлар куни: бир гуруҳ таълим фидойилари мукофотланди

Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

custom img

Банклар кредит беришда фақат уй-жой қийматига таянмаслиги керак — Марказий банк

Банкларга кредит ажратишда гаровдаги уй-жой қийматидан кўра, қарз олувчининг кредитни қайтариш имкониятини асосий мезон сифатида баҳолаш тавсия этилди.

custom img

Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатлари олиб қўйилди: иш берувчига чора кўрилди

Иш берувчи тўланмаган иш ҳақларини 48 соат ичида бериш мажбуриятини олди.

custom img

Кесарча кесиш амалиёти: аёлларнинг танлаш ҳуқуқи белгиланди

Амалиётдан олдин ҳомиладор аёлга мумкин бўлган салбий оқибатлар тушунтирилади ва унинг ихтиёрий розилиги олинади.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

custom img

Пахта йиғим-терими мавсуми: меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назорат қилинади

Мавсум давомида мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.

custom img

Президент фармони: Самарқанддаги шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди

Мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган, профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини намоён қилган шахматчилар тақдирланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"