Ўзбекистон

Банклар кредит беришда фақат уй-жой қийматига таянмаслиги керак — Марказий банк

Банкларга кредит ажратишда гаровдаги уй-жой қийматидан кўра, қарз олувчининг кредитни қайтариш имкониятини асосий мезон сифатида баҳолаш тавсия этилди.

Банклар кредит беришда фақат уй-жой қийматига таянмаслиги керак — Марказий банк

 

Марказий банк тижорат банкларига фуқароларнинг ўзи ва оила аъзолари доимий яшайдиган ягона уй-жойини кредит учун гаровга қабул қилишда уларнинг манфаатлари ҳамда юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий оқибатларни ҳисобга олишни тавсия этди.

 

Регуляторнинг қайд этишича, банклар бундай кредитларни ажратишда, аввало, қарз олувчининг кредитни қайтариш имкониятини синчиклаб баҳолаши керак. Уй-жойнинг қиймати ва уни сотиш имконияти кредит ажратишнинг асосий омилига айланмаслиги лозим.

 

Имкон бўлган ҳолларда банкларга кредитни таъминлашнинг бошқа усулларини ҳам кўриб чиқиш тавсия этилди.

 

Шунингдек, кредит шартномаси имзоланишидан олдин мижозга қарз қайтарилмаган тақдирда ягона уй-жойга ундирув қаратилиши ва натижада уй сотилиши мумкинлиги аниқ ва тушунарли тарзда тушунтирилиши керак.

 

Агар фуқаро ўзининг ягона уй-жойини бошқа шахс ёки тадбиркорнинг кредити учун гаровга қўйса, кредитни бевосита ўзи олмаган бўлса ҳам, қарз қайтарилмаган тақдирда унинг уй-жойига ундирув қаратилиши мумкин.

 

Марказий банк қарздорлик юзага келган ҳолатларда ҳам банкларга ундирув чораларини қўллашдан олдин қарз олувчининг молиявий ҳолатини ўрганишни тавсия этди. Шунингдек, кредитни реструктуризация қилиш ёки қарздорликни тартибга солишнинг бошқа имкониятларини кўриб чиқиш тавсия қилинган.

 

Марказий банкнинг таъкидлашича, ушбу тавсиялар ягона уй-жойни гаровга қўйишни тақиқламайди. Уларнинг мақсади кредит ажратишда мижознинг тўлов имкониятини тўғри баҳолаш, эҳтимолий оқибатларни олдиндан тушунтириш ва масъулиятли кредитлаш амалиётини кучайтиришдан иборат.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

5 йилгача қамоқ: рухсатномасиз “дом” қуришга жазо кучайтирилди

Қуришни бошлашдан олдин тегишли ҳудудий инспекциядан рухсатнома олиш талаб этилади.

custom img

Устоз ва мураббийлар куни: бир гуруҳ таълим фидойилари мукофотланди

Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

custom img

Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатлари олиб қўйилди: иш берувчига чора кўрилди

Иш берувчи тўланмаган иш ҳақларини 48 соат ичида бериш мажбуриятини олди.

custom img

Кесарча кесиш амалиёти: аёлларнинг танлаш ҳуқуқи белгиланди

Амалиётдан олдин ҳомиладор аёлга мумкин бўлган салбий оқибатлар тушунтирилади ва унинг ихтиёрий розилиги олинади.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

custom img

Пахта йиғим-терими мавсуми: меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назорат қилинади

Мавсум давомида мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.

custom img

Президент фармони: Самарқанддаги шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди

Мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган, профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини намоён қилган шахматчилар тақдирланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"