Ўзбекистон

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

Тошкент Ботаника боғидаги дарахт кесиш ва қазиш ишлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент Ботаника боғида дарахтларни кесиш ва қазиш ишлари олиб борилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Фанлар академияси Ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкент Ботаника боғининг буфер зонасидаги 50 сотих майдонда сув ҳавзаси ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Фанлар академиясининг қайд этишича, мазкур ҳудуд Ботаника боғининг илмий коллекция майдонларига кирмайди. Ушбу жойда асосан табиий равишда ўсиб чиққан маймунжон, қамиш ва бошқа ёввойи ўсимликлар мавжуд.

 

Сув ҳавзаси ташкил этилаётган ҳудудда Ботаника боғининг илмий коллекциясига мансуб дарахт ва буталар мавжуд эмас.

 

Ишлар экология мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Ҳудуддаги ишларнинг экологик талабларга мувофиқ ташкил этилиши ҳамда мавжуд яшил ҳудудларга зарар етказилмаслиги назорат қилинмоқда.

 

Расмий муносабатга кўра, сув ҳавзасини ташкил этишдан асосий мақсад Ботаника боғида сув ўтлари, сув бўйида ўсувчи дарахт ва буталар экотизимини яратиш, уни илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш ҳамда тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

 

Бундан ташқари, мазкур сув ҳавзаси илмий вазифалардан ташқари, ҳудуддаги микроиқлим барқарорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Фанлар академияси оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фақат ишончли ҳамда расмий манбаларга таянган ҳолда хулоса чиқариш, тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

custom img

14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий тажовуз учун умрбод қамоқ: Қонунчилик палатасида таклиф кўриб чиқилмоқда

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар бўйича жавобгарликни кучайтириш, жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш таклиф этилмоқда.

custom img

“Боланинг хавфсизлиги энг асосий талаб”: вазирлик барча боғчаларни текширмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Учқўрғондаги воқеа ортидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари фаолиятини ўрганмоқда.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

5 йилгача қамоқ: рухсатномасиз “дом” қуришга жазо кучайтирилди

Қуришни бошлашдан олдин тегишли ҳудудий инспекциядан рухсатнома олиш талаб этилади.

custom img

Устоз ва мураббийлар куни: бир гуруҳ таълим фидойилари мукофотланди

Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

custom img

Банклар кредит беришда фақат уй-жой қийматига таянмаслиги керак — Марказий банк

Банкларга кредит ажратишда гаровдаги уй-жой қийматидан кўра, қарз олувчининг кредитни қайтариш имкониятини асосий мезон сифатида баҳолаш тавсия этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"