Ўзбекистон

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Ўзбекистон 2026 йилги Глобал инновация индекси (GII) рейтингида 139 та мамлакат орасида 77-ўринни эгаллади. Бу ўтган йилги натижага нисбатан икки поғона юқори кўрсаткичдир.

 

Глобал инновация индекси Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) томонидан Портуланс институти, корпоратив ва академик тармоқлар ҳамда GII маслаҳат кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланади. Рейтинг мамлакатларнинг илмий-тадқиқот ва инновацион ривожланиш даражасини 80 га яқин индикатор асосида баҳолайди.

 

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон қуйи ва ўрта даромадли 36 та мамлакат орасида 8-ўринни, Марказий ва Жанубий Осиёдаги 11 та давлат орасида эса 4-ўринни эгаллаган.

 

Ўзбекистон инновацияларга йўналтириладиган сармоя ва ресурсларни ифодаловчи «innovation input» субиндексида 68-ўринни қайд этган. Инновациялар натижадорлигини кўрсатувчи «innovation output» субиндексида эса мамлакат 78-ўринга кўтарилган. Мазкур кўрсаткич бўйича бир йил ичида 14 поғонали ўсиш қайд этилган.

 

Айрим индикаторларда Ўзбекистон юқори натижаларни кўрсатган. Жумладан, «Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар» бўйича 2-ўрин, «Тадбиркорлик сиёсати ва маданияти» бўйича 3-ўрин, «Стартап ва скайлапларни молиялаштириш» бўйича 4-ўрин ҳамда «Меҳнат унумдорлиги ўсиши» бўйича 7-ўрин қайд этилган.

 

Ўзбекистон Глобал инновация индексида илк бор 2015 йилда иштирок этган. Ўша йили мамлакат 141 та давлат орасида 122-ўринни эгаллаган. 2025 йилда эса 139 та мамлакат орасида 79-ўрин қайд этилган.

 

2026 йилги натижа Ўзбекистоннинг 2030 йилгача GII рейтингида дунёнинг етакчи 60 та инновацион давлати қаторига кириш мақсади доирасида белгиланган кўрсаткичлардан биридир. 2026-йил учун эса 77-ўрин мақсадли кўрсаткич сифатида белгиланган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

Тошкент Ботаника боғидаги дарахт кесиш ва қазиш ишлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

custom img

14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий тажовуз учун умрбод қамоқ: Қонунчилик палатасида таклиф кўриб чиқилмоқда

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар бўйича жавобгарликни кучайтириш, жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш таклиф этилмоқда.

custom img

“Боланинг хавфсизлиги энг асосий талаб”: вазирлик барча боғчаларни текширмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Учқўрғондаги воқеа ортидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари фаолиятини ўрганмоқда.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

5 йилгача қамоқ: рухсатномасиз “дом” қуришга жазо кучайтирилди

Қуришни бошлашдан олдин тегишли ҳудудий инспекциядан рухсатнома олиш талаб этилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"