Ўзбекистон

Кесарча кесиш амалиёти: аёлларнинг танлаш ҳуқуқи белгиланди

Амалиётдан олдин ҳомиладор аёлга мумкин бўлган салбий оқибатлар тушунтирилади ва унинг ихтиёрий розилиги олинади.

Кесарча кесиш амалиёти: аёлларнинг танлаш ҳуқуқи белгиланди

 

Адлия вазирлиги туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тиббий кўрсатмалар рўйхатини давлат рўйхатидан ўтказди.

 

Унга кўра, давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун белгиланган тиббий кўрсатмалар қўлланилади.

 

Ҳужжатда кесарча кесиш амалиёти учун жами 31 та тиббий кўрсатма белгиланган. Амалиёт шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган, режалаштирилган ва режали гуруҳларга таснифланади.

 

Шунингдек, тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам ҳомиладор аёл кесарча кесиш амалиётини ўтказишни танлаш ҳуқуқига эга.

 

Кесарча кесиш амалиётидан олдин ҳомиладор аёлга унинг мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳақида маълумот берилади. Амалиёт эса унинг ихтиёрий розилиги асосида амалга оширилади.

custom img

Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳужжатлари олиб қўйилди: иш берувчига чора кўрилди

Иш берувчи тўланмаган иш ҳақларини 48 соат ичида бериш мажбуриятини олди.

custom img

Болаларга зўравонлик: жавобгарликни кучайтирувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди

Ҳужжат 29 сентябрь куни депутатлар муҳокамасига қўйилади.

custom img

Пахта йиғим-терими мавсуми: меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назорат қилинади

Мавсум давомида мажбурий ва болалар меҳнатининг олдини олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилади.

custom img

Президент фармони: Самарқанддаги шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчилари мукофотланди

Мусобақаларда юқори натижаларни қайд этган, профессионал маҳорати, ақл-заковати, ирода ва матонатини намоён қилган шахматчилар тақдирланди.

custom img

Тошкентда Бўрижар кўчаси қайта номланди: энди у Пекин кўчаси

Тегишли қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан қабул қилинди.

custom img

Ўзбекистонда октябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади? «Ўзгидромет» маълумот берди

Ўзгидромет октябрь ойида ҳаво ҳарорати ўзгариб туриши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик меъёрдан кўп бўлишини маълум қилди.

custom img

Хоразмда Autocon рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Рейд ИИБ ЙҲХБ ҳамда МИБ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

custom img

Қаршида МИБ орқали 403 млн алимент ундирилди

Қарздор оталар алимент пулларини суд залида тўлашга мажбур бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"