Жаҳон

Лондонда жазирама оқибатлари: уйлар дарз кетиб, чўка бошлади

Мутахассислар буни қуруқ об-ҳаво туфайли лойли тупроқнинг қисқариши билан боғламоқда.

Лондонда жазирама оқибатлари: уйлар дарз кетиб, чўка бошлади

2026 йил ёзида Лондоннинг айрим ҳудудларида уйлар деворларида зигзагсимон ёриқлар пайдо бўлган, эшиклар қадалиб қолган ва деразалар деформацияланган. Айрим биноларда эса чўкиш белгилари кузатилган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

 

Лондон ва Англиянинг жануби-шарқий ҳудудлари қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кучайтираётган тупроқ чўкиши муаммосига дуч келмоқда. Жазирама вақтида тупроқдаги намлик камайиб, лойли қатлам қисқаради. Пойдевор остидаги тупроқнинг нотекис қисқариши биноларнинг чўкишига олиб келиши мумкин.

 

Британия геология хизмати вакили тупроқ чўкишини Буюк Британиядаги энг хавфли геологик ҳодисалардан бири сифатида баҳолаган. Мутахассислар глобал исиш кучайгани сари муаммо ҳам кенгайиши мумкинлигини билдирган.

 

Қайд этилишича, Лондонда лойли тупроқ кенг тарқалган. У намликни ютганда кенгаяди, қуриганида эса қисқаради. Бу жараён «қисқариш-кенгайиш» деб аталади. Дарахтлар ҳам жараённи кучайтириши мумкин: иссиқ ҳавода уларнинг илдизлари намлик излаб чуқурроқ кириб боради ва тупроқдаги сув миқдорини камайтиради. Эски бинолар бундай жараёнга кўпроқ моил. Лондон уйларининг ярмидан кўпи 1945 йилгача қурилган бўлиб, уларнинг айримларида пойдеворлар нисбатан саёз жойлаштирилган.

 

Аviva суғурта компанияси прогнозига кўра, 2030 йилга келиб Лондоннинг айрим ҳудудларидаги кўчмас мулкнинг 100 фоизи тупроқ чўкиши хавфига дуч келиши мумкин. Хусусан, Кенсингтон, Лондон Сити ва Вестминстер ҳудудлари тилга олинган.

 

Муаммо Лондон билан чекланмаяпти. CNN маълумотига кўра, бундан 40 йил аввал тупроқ чўкиши асосан Лондон ва Англиянинг жануби-шарқида кузатилган бўлса, иқлим ўзгариши сабаб ҳозир Буюк Британиянинг бошқа ҳудудларида ҳам хавф ортмоқда.

 

Building & Structural Consultants директори Боб Гибсоннинг айтишича, ҳар бир иссиқ ёздан кейин тупроқ чўкиши билан боғлиқ суғурта даъволари сони ошади. 2025 йилда Буюк Британияда суғурта соҳаси тупроқ чўкиши билан боғлиқ даъволар учун 415 млн доллар тўлаган. Бу 2024 йилга нисбатан 10 фоиз кўп.

custom img

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган.

custom img

Россия нақд рубль олиб чиқишга чеклов қўйди: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Жисмоний шахслар учун лимит 1 млн рубль этиб белгиланди, қоидани бузганларда белгиланган лимитдан ортиқ сумма олиб қўйилади.

custom img

4 давлат, янги виза чекловлари: АҚШ кимларга чора кўрди?

АҚШ Давлат департаменти янги виза механизми доимий хусусиятга эга эканини, янги далиллар пайдо бўлиши билан қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Rossiya armiyasi yana kengaytiriladi: Putin yangi farmonni imzoladi

Qurolli Kuchlarning shtatdagi umumiy soni 2,44 million kishidan oshirildi.

custom img

“Мен уларга ҳеч нарса таклиф қилганим йўқ”: Трамп Эрон санкцияларини юмшатиш таклифини рад этди

АҚШ президенти музлатилган активларни очиш таклифи берилгани ҳақидаги хабарларни “ёлғон” деб атади.

custom img

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

custom img

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков

Кремль вакили Россия қуролли кучлари Украинадаги турли нишонларга зарба берётганини маълум қилди.

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"