Жаҳон

“Мен уларга ҳеч нарса таклиф қилганим йўқ”: Трамп Эрон санкцияларини юмшатиш таклифини рад этди

АҚШ президенти музлатилган активларни очиш таклифи берилгани ҳақидаги хабарларни “ёлғон” деб атади.

“Мен уларга ҳеч нарса таклиф қилганим йўқ”: Трамп Эрон санкцияларини юмшатиш таклифини рад этди



Дональд Трамп Эроннинг ядровий дастури бўйича келишувга эришиш эвазига Теҳронга қарши санкцияларни юмшатиш ёки музлатилган маблағларини очиш таклифи берилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.



Трамп бу ҳақда Truth Social’даги саҳифасида маълум қилди. У Axios нашрининг АҚШ Эрон ядровий дастури бўйича аниқ қадамлар ташлаши эвазига санкцияларни юмшатиш ва музлатилган маблағларни очишга тайёр экани ҳақидаги хабарини ёлғон деб атади.



Аввалроқ Axios ва CNN АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб, Трамп Теҳрон ядровий масалада «аниқ» қадамлар ташласа, санкцияларни юмшатиш ҳамда музлатилган маблағларни чиқаришга рози бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.



Шу билан бирга, Reuters АҚШ маъмурияти Эрон ва Ироқ ўртасида диний зиёратчилар ташувини амалга оширувчи рейсларга нисбатан чекланган санкция истисносини беришни режалаштираётганини хабар қилди. Истисно Iraqi Airways авиакомпаниясининг Эрон ва Нажаф шаҳри ўртасидаги рейсларига тааллуқли бўлиши кутилмоқда.



Эрон эса аввалроқ АҚШнинг денгиз блокадаси ва нефть экспортига қўйилган чекловларни бекор қилиш эвазига Ҳурмуз бўғозини етти кун ичида очишни таклиф қилган эди. Трамп 27 сентябрь куни бу таклифни рад этиб, уни мақбул эмас деб атаган.

custom img

Rossiya armiyasi yana kengaytiriladi: Putin yangi farmonni imzoladi

Qurolli Kuchlarning shtatdagi umumiy soni 2,44 million kishidan oshirildi.

custom img

“Пусан келишуви”: АҚШ ва Хитой савдо сулҳини узайтирди

Қарор Дональд Трамп ва Си Цзиньпиннинг Вашингтондаги учрашуви арафасида эълон қилинди.

custom img

Украина сўнгги ойлардаги ҳаракатлари учун жавоб беради — Песков

Кремль вакили Россия қуролли кучлари Украинадаги турли нишонларга зарба берётганини маълум қилди.

custom img

Каспийдаги машғулотларда ҳарбийлар қутқарув нимчаларисиз қолган — Тўқаев

Қозоғистон президенти фожиа сабабларини ва хавфсизлик чораларига риоя этилишини текширишни топширди.

custom img

Бир авлод сигарета чекмайди: 2015 йилдан кейин туғилганларга умрбод тамаки тақиқи таклиф қилинмоқда

Шунингдек, 2040 йилдан бошлаб тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тўхтатиш режалаштирилмоқда.

custom img

Сербия президенти истеъфога чиқди: Вучич энди бош вазирликка даъвогарлик қилади

Унинг президентлик муддати 2027 йилда якунланиши керак эди.

custom img

Ҳиндистон ва Непалда сув тошқинлари: 70 киши ҳалок бўлди

Непалнинг 77 туманидан 49 тасида сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантириш берилган.

custom img

Нетаньяҳудан Эрдўғанга жавоб: халқаро судга мурожаат қилишга тайёрланмоқда

Исроил бош вазири Туркия президентига қарши Халқаро жиноят судида иш очиш имкониятини ўрганиш учун ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашни буюрди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"