Ўзбекистон

Тошкент халқаро метрология мактабига мезбонлик қилмоқда

BIPM–COOMET UTC SUMMER SCHOOL халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади.

Тошкент халқаро метрология мактабига мезбонлик қилмоқда

2026 йил 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон миллий метрология институти (ЎзММИ) мезбонлигида BIPM–COOMET UTC Summer School халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади. Мазкур халқаро тадбир Bureau International des Poids et Mesures (BIPM), COOMET TC 4 “Information and Training”, Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда ҳамда IEEE UFFC томонидан ҳомийлик қилинган.

 

image

 

Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ушбу халқаро ёзги мактабда 25 та хорижий мамлакатдан жами 31 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Уларнинг 11 нафари ривожланган мамлакатларнинг етакчи халқаро экспертлари сифатида лекторлик фаолиятини олиб бораётган бўлса, 20 нафари вақт ва частота метрологияси йўналишида билим ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида ёзги мактаб иштирокчиси сифатида қатнашмоқда.

 

 

Тадбирнинг асосий мақсади — UTC ва UTC(k) вақт шкалаларини яратиш, солиштириш ва узатиш, юқори аниқликдаги вақт ва частота ўлчашларини амалга ошириш ҳамда уларнинг метрологик кузатувчанлигини таъминлаш бўйича замонавий билим ва амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

 

image

 

Ёзги мактаб дастуридан UTC ва UTC(k) вақт шкалалари, атом соатлари, GNSS орқали вақт ва частотани узатиш, метрологик кузатувчанлик, ўлчаш ноаниқлигини баҳолаш, статистик таҳлил ва замонавий вақт-частота технологиялари бўйича маърузалар ҳамда амалий машғулотлар ўрин олган.

 

image

 

BIPM–COOMET UTC Summer School 28–30 сентябрь кунлари давом этиб, вақт ва частота метрологияси соҳасида халқаро тажриба алмашиш, илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда миллий метрология институтлари мутахассисларининг салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

custom img

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

Тошкент Ботаника боғидаги дарахт кесиш ва қазиш ишлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

custom img

14 ёшга тўлмаган болаларга жинсий тажовуз учун умрбод қамоқ: Қонунчилик палатасида таклиф кўриб чиқилмоқда

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар бўйича жавобгарликни кучайтириш, жабрланган болаларни тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилиш ҳамда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш таклиф этилмоқда.

custom img

“Боланинг хавфсизлиги энг асосий талаб”: вазирлик барча боғчаларни текширмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Учқўрғондаги воқеа ортидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари фаолиятини ўрганмоқда.

custom img

9 та вилоятда сел хавфи: Ўзгидромет огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"