Устоз ва мураббийлар куни: бир гуруҳ таълим фидойилари мукофотланди
Шавкат Мирзиёев соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ соҳа вакилларини мукофотланди.
Ҳужжатга кўра, таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, ўқув жараёнига илғор тажрибалар, инновацион педагогик ва рақамли технологияларни жорий этиш, ёшларни замонавий билим ва касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган соҳа вакиллари давлат мукофотлари насиб этди.
Жумладан, икки нафар мутахассисга “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони берилди. Яна икки нафар соҳа вакили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, икки нафари “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонига сазовор бўлди.
Шунингдек, таълим, илм-фан, спорт, маданият ва бошқа йўналишларда фаолият юритаётган мутахассислар “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, “Соғлом авлод учун”, «Дўстлик», «Саломатлик», «Мардлик» орденлари ҳамда қатор медаллар билан тақдирланган.
Фармонда мукофотланганларнинг таълим сифатини ошириш, ёш авлодни маънан етук ва баркамол этиб тарбиялаш, шунингдек, таълим соҳасидаги ислоҳотларга қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этилган.








