Жаҳон

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

 

Қатар воситачилигида АҚШ ва Эрон ўртасида олиб борилган дипломатик музокараларда ҳозирча сезиларли ютуққа эришилмади. Бу ҳақда Axios музокаралардан хабардор учта манбага таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Қатар воситачилари икки томон ўртасида муросага эришиш учун янги таклиф билан чиққан. Унга кўра, Эроннинг ядровий дастурига нисбатан муайян чекловлар эвазига АҚШнинг Эрон соҳилларидаги денгиз блокадасини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилган.

 

Қатарлик воситачи Али ал-Тавадий душанба куни Нью-Йоркда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий ва унинг жамоаси билан учрашган. Кейинроқ у АҚШ вакиллари, жумладан, президентнинг махсус вакили Жаред Кушнер билан музокара ўтказган. АҚШ вице-президенти Венс ҳам учрашувнинг бир қисмида қатнашган.

 

Дастлаб АҚШ расмийлари музокараларни “ижобий ва конструктив” деб баҳолаган ва Эрон ядровий масалада муайян мослашувчанлик кўрсатишга тайёрлигини билдирган эди. Шунингдек, Трамп маъмурияти ядровий дастурини чеклаш эвазига Теҳронга санкцияларни юмшатиш ҳамда музлатилган маблағларни очиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Бироқ Дональд Трамп бундай таклиф берилганини рад этган.

 

Axios манбаларига кўра, музокаралар давомида томонлар асосий масалаларда ўз позицияларини ўзгартирмаган. Бир манба жараённи “боши берк кўча” деб баҳолаб, Эрон АҚШ қабул қила олмайдиган талабларни илгари сураётганини айтган.

 

Хусусан, Теҳрон АҚШнинг денгиз блокадасини бекор қилишни талаб қилмоқда. Вашингтон эса Эроннинг ядровий дастури бўйича аниқ чекловлар жорий этилишини истамоқда. Дональд Трамп аввалроқ Эрон томонидан илгари сурилган Ҳурмуз бўғозини очиш режасини ҳам рад этган эди.

 

Reuters хабарига кўра, Қатар шу билан бирга дипломатик воситачиликни давом эттириш ниятида. Доҳа томонлар ўртасидаги алоқа сақланиб қолаётганини ва музокараларни келишув сари олиб бориш мумкинлигига умид қилаётганини билдирган.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

custom img

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган.

custom img

Лондонда жазирама оқибатлари: уйлар дарз кетиб, чўка бошлади

Мутахассислар буни қуруқ об-ҳаво туфайли лойли тупроқнинг қисқариши билан боғламоқда.

custom img

Россия нақд рубль олиб чиқишга чеклов қўйди: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Жисмоний шахслар учун лимит 1 млн рубль этиб белгиланди, қоидани бузганларда белгиланган лимитдан ортиқ сумма олиб қўйилади.

custom img

4 давлат, янги виза чекловлари: АҚШ кимларга чора кўрди?

АҚШ Давлат департаменти янги виза механизми доимий хусусиятга эга эканини, янги далиллар пайдо бўлиши билан қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Rossiya armiyasi yana kengaytiriladi: Putin yangi farmonni imzoladi

Qurolli Kuchlarning shtatdagi umumiy soni 2,44 million kishidan oshirildi.

custom img

“Мен уларга ҳеч нарса таклиф қилганим йўқ”: Трамп Эрон санкцияларини юмшатиш таклифини рад этди

АҚШ президенти музлатилган активларни очиш таклифи берилгани ҳақидаги хабарларни “ёлғон” деб атади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"