Ўзбекистон

“Ўқитувчи — меҳр дарёси”: Президент устозларни касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев таълимнинг барча бўғинларидаги илғор педагогларни рағбатлантириш учун Абдулла Авлоний номидаги алоҳида давлат мукофотини таъсис этишни таклиф қилди.

“Ўқитувчи — меҳр дарёси”: Президент устозларни касб байрами билан табриклади


Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида “Янги Ўзбекистон” университетида устоз ва мураббийлар билан учрашув ўтказмоқда.



Давлат раҳбари мазкур даргоҳ таълим тизимига янгича руҳ ва мазмун олиб киришини таъкидлаб, барча педагогларни касб байрами билан табриклади.



— Ўқитувчи — меҳр дарёси, ўқитувчи — эзгулик булоғи, ўқитувчи — маърифат қуёши! Устозлар бугун ёшлар қалбига қадаётган маърифат ва эзгулик уруғининг ҳосилидан эртага бутун жамият баҳраманд бўлади, — деди Президент.



Шавкат Мирзиёев буюк аждодларимиз камолоти ортида ҳам уларга сабоқ берган муаллимлар турганини қайд этди. Имом Бухорий, Беруний, Амир Темур ва Алишер Навоий каби буюк сиймоларни етиштирган устозларни “одамийлик боғининг боғбонлари” деб атади.



Давлат раҳбари умрини ёшлар камолотига бағишлаган барча устоз ва мураббийларга юксак ҳурмат ва миннатдорлик билдирди.



Учрашувда бугун дунёда билим яратиш, ахборот тарқатиш ва меҳнат қилиш усуллари жадал ўзгараётгани қайд этилди. Сунъий интеллект матн тайёрлаши, дастур ёзиши ва маълумотларни таҳлил қилиши мумкин.



Бироқ, Президент таъкидлаганидек, ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топиб, унга Ватанга муҳаббат ва масъулият туйғусини сингдира олмайди.



Шунингдек, давлат раҳбари таълим ва илм-фан фидойиларининг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.



Мукофотланганлар орасида педагоглар билан бир қаторда таълим ривожига ҳисса қўшаётган тадбиркорлар ва хорижлик ҳамкорлар ҳам бор. Учрашув давомида давлат мукофотлари ўз эгаларига топширилди.



Президент мукофот соҳибларини табриклаб:

— Ишонинг, мен уларни кўксингизга тақиб, сизлардан ҳам кўпроқ хурсанд бўляпман, — деди.


Шунингдек, таълимнинг барча бўғинларидаги илғор педагогларни рағбатлантириш мақсадида жадид бобомиз Абдулла Авлоний номидаги алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш таклиф қилинди.



Унинг илк соҳибларини келаси йилги Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида эълон қилиш ва тақдирлаш кўзда тутилмоқда.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

custom img

Ўқитувчиларнинг мукофот пулидан нега солиқ ушланади? Вазирлик изоҳ берди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

custom img

B2 сертификати йўқ ўқитувчилар ишдан олинмайди: вазирликдан янги кўрсатма

B2 сертификати бўйича якуний тартиб Вазирлар Маҳкамаси қароридан сўнг белгиланади.

custom img

Фирибгарликка қарши янги тизим: банкларда антифрод 24/7 ишлайди

Марказий банк банклар, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторлари учун шубҳали операцияларни аниқлаш бўйича янги талабларни таклиф қилмоқда.

custom img

Жанни Инфантино Ўзбекистонда: ФИФА делегацияси икки кунлик ташриф билан келди

ФИФА делегацияси Ўзбекистонда қатор футбол объектлари ва лойиҳалари билан танишади.

custom img

Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш: айрим йўналишларга субсидиялар берилади

Пахта етиштириш, пахта-тўқимачилик кластерлари, ем-хашак экинлари ва совитилган гўшт импортини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

custom img

Коммунал хўжалиги ходимлари учун: Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилди

Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган ва аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимлар тақдирланади.

custom img

Тошкент халқаро метрология мактабига мезбонлик қилмоқда

BIPM–COOMET UTC SUMMER SCHOOL халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"