Жаҳон

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди



Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, кейинчалик дипломатик музокараларга ўтиш зарурлигини билдирди.



Тоқаев бу ҳақда 29 сентябрь куни Берлинда Германия канцлери Фридрих Мерз билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида гапирди.



Унинг таъкидлашича, Қозоғистон бошиданоқ Украина халқи, унинг тарихи, маданияти, анъаналари ва тилига ҳурмат билан қараган.

“Мен урушни дарҳол тўхтатишимиз керак, демадим. Ҳозирги шароитда бу, эҳтимол, реал бўлмаслиги мумкинлигини тушунаман. Мен Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиш ҳақида гапиряпман — шундан сўнг дипломатик ёки бошқа музокараларга ўтиш мумкин”, — деган Тоқаев.



Қозоғистон президенти, шунингдек, Владимир Путинни “ажойиб давлат арбоби” деб атади ва Россия раҳбарига Украинадаги можарони тугатиш бўйича унинг позициясини тушунганидан миннатдор эканини билдирган.



Тоқаев Украинадаги можаро бўйича бундай позицияни аввал ҳам илгари сурган. 25 июль куни Омск шаҳрида Путин билан учрашуви чоғида у жанговар ҳаракатларни музлатиш ва Истанбулдаги музокаралар формуласига қайтиш мумкинлигини айтган эди.



Ўша пайтда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Киевнинг позициясини ҳисобга олган ҳолда можарони музлатишнинг “ўзи имконсиз” эканини билдирган. Август ойида президент ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳам Россия позицияси можарони музлатишни истисно қилишини айтган.



Тоқаевнинг 29 сентябрдаги баёноти Германия билан музокаралар фонида янграган. Қозоғистон президенти мамлакатнинг Украина масаласидаги ёндашувида давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги тамойилига амал қилишини ҳам таъкидлаган.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

custom img

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган.

custom img

Лондонда жазирама оқибатлари: уйлар дарз кетиб, чўка бошлади

Мутахассислар буни қуруқ об-ҳаво туфайли лойли тупроқнинг қисқариши билан боғламоқда.

custom img

Россия нақд рубль олиб чиқишга чеклов қўйди: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Жисмоний шахслар учун лимит 1 млн рубль этиб белгиланди, қоидани бузганларда белгиланган лимитдан ортиқ сумма олиб қўйилади.

custom img

4 давлат, янги виза чекловлари: АҚШ кимларга чора кўрди?

АҚШ Давлат департаменти янги виза механизми доимий хусусиятга эга эканини, янги далиллар пайдо бўлиши билан қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"