Жаҳон

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

Токио марказида 27 августдан 29 сентябргача ҳар куни ёғингарчилик қайд этилган.

Токиода 34 кунлик рекорд: ёмғирсиз кун бўлмади

 

Япониянинг Токио шаҳрида кетма-кет 34 кун давомида ёмғир ёғиб, рекорд натижа қайд этилди. Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, бу 1886 йилдан буён кузатилган энг узоқ узлуксиз ёғингарчилик даври ҳисобланади.

 

Токио марказида ёғингарчилик 27 августдан 29 сентябргача давом этган. Шу тариқа 2019 йилда 27 июндан 29 июлгача қайд этилган 33 кунлик аввалги рекорд янгиланган.

 

Метеорологлар узоқ давом этган ёмғирли об-ҳавони кузги ёмғир фронтлари, узоқ вақт сақланиб турган паст босим ҳудудлари ҳамда яқинлашган тайфунлар билан изоҳламоқда.

 

Токиода сентябрь ойининг 29-санасигача 629 миллиметр ёғин қайд этилган. Бу шаҳарнинг сентябрь ойидаги ўртача ёғин миқдоридан қарийб уч баравар кўп.

 

Ёғингарчилик миқдори 21 сентябрь куни айниқса юқори бўлган ва бир суткада 156 миллиметр ёғин тушган.

 

Узоқ давом этган булутли ва ёмғирли об-ҳаво қуёшли кунлар давомийлигига ҳам таъсир кўрсатган. Шунингдек, Япония шарқида, жумладан Канто минтақасида, ёмъирлар давом этиши кутилмоқда.

 

Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик ва тайфунлар билан боғлиқ ноқулай об-ҳаво кузатилмоқда.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

custom img

Францияда ўқувчилар намойиши: 164 киши ҳибсга олинди

28 сентябрь куни мамлакат бўйлаб норозилик акциялари қарийб 180 та мактабни қамраб олган.

custom img

Лондонда жазирама оқибатлари: уйлар дарз кетиб, чўка бошлади

Мутахассислар буни қуруқ об-ҳаво туфайли лойли тупроқнинг қисқариши билан боғламоқда.

custom img

Россия нақд рубль олиб чиқишга чеклов қўйди: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Жисмоний шахслар учун лимит 1 млн рубль этиб белгиланди, қоидани бузганларда белгиланган лимитдан ортиқ сумма олиб қўйилади.

custom img

4 давлат, янги виза чекловлари: АҚШ кимларга чора кўрди?

АҚШ Давлат департаменти янги виза механизми доимий хусусиятга эга эканини, янги далиллар пайдо бўлиши билан қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Rossiya armiyasi yana kengaytiriladi: Putin yangi farmonni imzoladi

Qurolli Kuchlarning shtatdagi umumiy soni 2,44 million kishidan oshirildi.

custom img

“Мен уларга ҳеч нарса таклиф қилганим йўқ”: Трамп Эрон санкцияларини юмшатиш таклифини рад этди

АҚШ президенти музлатилган активларни очиш таклифи берилгани ҳақидаги хабарларни “ёлғон” деб атади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"