Жаҳон

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди



Японияда чет элликлар учун доимий яшаш рухсатномасини олиш тўлови 2026 йил 1 октябрдан 10 минг иенадан 200 минг иенага оширилди.


Япония Иммиграция хизматлари агентлиги маълумотига кўра, янги тариф 1 октябрдан бошлаб топширилган ва натижада доимий яшашга рухсат берилган аризаларга нисбатан қўлланади. 30 сентябргача қабул қилинган аризалар бўйича қарор кейинроқ чиқарилган тақдирда ҳам, аввалги 10 минг иеналик тўлов амал қилади.


Иқтисодий қийинчилик ёки айрим махсус ҳолатларга тушган шахслар учун доимий яшаш рухсатномаси тўлови камайтирилиши мумкин. Бундай ҳолатда тўлов 20 минг иенагача пасайтирилади.


Шу билан бирга, Японияда доимий яшаш учун талаблар ҳам қайта кўриб чиқилмоқда. Иммиграция хизматлари агентлиги 2026 йил 1 октябрдан янгиланган кўрсатмаларни эълон қилди.


Янги мезонларга кўра, доимий яшаш учун ариза берувчининг мустақил равишда яшаш имконияти, оиланинг даромади, пенсия таъминоти ва молиявий ҳолати кенгроқ ҳисобга олинади. Хусусан, оиланинг даромади Япониядаги худди шундай таркибдаги япон оилалари учун ўртача даромад даражаси билан солиштирилади. Пенсиянинг мавжудлиги ва келгусидаги пенсия даражаси, айрим ҳолларда молиявий активлар ҳам баҳолаш мезонига айлантирилади.


Бундан ташқари, япон тилини B1 даражаси ёки унга тенг даражада билиш ҳам доимий яшаш масаласини кўриб чиқишда ҳисобга олинадиган омиллардан бири этиб белгиланган. Айрим тоифаларга, жумладан, муайян юқори малакали мутахассислар, уларнинг оила аъзолари ва Японияда етарли муддат таълим олган айрим шахсларга истиснолар қўлланади.


Янги мезонларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида кучга кирмайди. Иммиграция хизматлари агентлиги маълумотига кўра, 2027 йил 1 апрелдан 2026 йил 1 октябрда янгиланган доимий яшаш бўйича қўлланма тўлиқ қўлланади. 2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 31 мартгача топшириладиган аризаларда эса аввалги қўлланма сақланади, бироқ даромадга оид айрим янги мезонлар ҳисобга олинади.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"