Жаҳон

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

 

Ислом Амирлиги вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид эса Покистон кучлари Кунар ва Ҳелманд вилоятларидаги аҳоли яшайдиган ҳудудларга зарба берганини билдирган.

 

Унинг айтишича, ҳужумлар оқибатида 9 нафар тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлган, яна 11 киши яраланган. Шунингдек, учта турар жой биноси вайрон қилингани айтилган.

 

Маҳаллий аҳоли ҳам ҳаво зарбалари айрим турар жойларга текканини билдирган. Афғонистон томони бу ҳужумларни мамлакат суверенитетига тажовуз сифатида баҳолаган.

 

Бироқ, Покистон Ахборот вазирлиги баёнотига кўра, зарбалар Афғонистон ҳудудидаги “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га қаратилганини таъкидламоқда. Вазирлик ҳужумлар натижасида 22 нафар жангари ўлдирилгани, шунингдек, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар сақланган жойлар йўқ қилинганини маълум қилган.

 

БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси эса кейинчалик камида 10 нафар тинч фуқаро, уларнинг аксарияти болалар, ҳалок бўлганини қайд этган.

 

Ҳаво зарбалари Покистон ва Афғонистон ўртасидаги сўнгги ойлар давомида кучайиб бораётган таранглик фонида юз берди. Исломобод Афғонистон ҳудудида Покистон ичидаги ҳужумларни уюштираётган жангари гуруҳлар яширинганини даъво қилмоқда. Кобул эса бу айбловларни рад этиб келади.

 

БМТ маълумотларига кўра, 2026 йил давомида чегарадаги қуролли зўравонликлар оқибатида Афғонистонда 1 100 дан ортиқ тинч фуқаро ҳалок бўлган ёки жароҳатланган

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"