Ўзбекистон

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

 

Теlegram мессенжери орқали Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов номидан турли шахсларга сохта хабарлар юборилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, мазкур хабарларни Қўнғиротбой Шариповнинг ўзи юбормаган. Шунингдек, хабарларда кўрсатилган Телеграм аккаунти вазирнинг шахсий аккаунти эмас.

 

Шу муносабат билан фуқаролардан бундай хабарларга ишонмаслик ва уларга жавоб бермаслик сўралди.

 

Вазирлик, айниқса, фуқароларни телефонларига келадиган тасдиқлаш кодларини ҳеч кимга юбормаслик ёки айтмаслик, шунингдек, шахсий маълумотлар ва ҳужжатларни бегона шахсларга тақдим этмаслик ҳақида огоҳлантирди.

 

Вазирлик фаолиятига оид расмий маълумотлар фақат унинг расмий ахборот каналлари орқали эълон қилиниши эслатилди.

 

Фуқаролар номаълум аккаунтлардан келган хабарлар, ҳаволалар ёки маълумот сўровларига эҳтиёткорлик билан ёндашиши ҳамда шахсий маълумотларини ошкор қилмаслиги тавсия этилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"