Жаҳон

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди


Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин сентябрь ойида Украинага зарбалар вақтида амал қилган аввалги чекловларни бекор қилиш ҳақида ҳарбий қўмондонликка кўрсатма берганини маълум қилди.



Зеленский бу ҳақда Financial Times нашрига берган интервьюсида Украина разведкаси томонидан олинган маълумотларга таяниб гапирган. Унинг айтишича, Россия раҳбарияти томонидан “энди ҳеч қандай қоидалар йўқ” деган мазмундаги кўрсатма берилган.



Украина президенти Россия аввалги даврда асосан энергетика ва ҳарбий объектларни нишонга олганини, ҳозир эса дрон ҳужумларида мактаблар, алоқа марказлари ва маълумотлар марказлари каби объектлар ҳам зарарланаётганини айтган.



Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия қиш мавсумида Украинадаги йирик шаҳарларни мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан ажратиб қўйиш мақсадида уларга ҳужумларни кучайтиришга тайёрланмоқда. У Киев, Харков ва Одесса асосий нишонлар қаторида бўлиши мумкинлигини билдирди. Украина ва Европа хавфсизлик расмийларига кўра, Лвов ҳам Россиянинг эҳтимолий нишонлари қаторида тилга олинган.



Шунингдек, Зеленский Россия томонидан Украинадаги энергетика тизимига зарар етказиш билан боғлиқ янги ҳужумлар хавфи мавжудлигини таъкидлади.



Россия томони эса Украина президентининг бу баёнотларини тасдиқламаган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия армияси мактаб ва шифохоналарни нишонга олмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари ҳарбий салоҳият билан бевосита ёки билвосита боғлиқ объектларни нишонга олади.



Financial Times ҳам Зеленскийнинг баёнотларини Украина разведкаси маълумотларига асосланган даъволар сифатида келтирган. Нашр Россия томонининг фуқаролик объектларини атайлаб нишонга олиш ҳақидаги айбловларни рад этганини қайд этган.



Сўнгги ҳафталарда Киев ва бошқа Украина шаҳарлари Россия томонидан амалга оширилаётган ҳаво ҳужумлари кучайганини қайд этмоқда. 28 сентябрь куни Киевдаги Украина Миллий фанлар академияси биноси ҳам дрон ҳужумидан зарар кўрган, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва олти киши, жумладан уч нафар бола жароҳатланган.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"